Latest news

08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  1 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  7 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  22 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  2 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  0 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  4 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  23 22:14Игорь Иванович Химич — “Нефтчи” футбол академияси директори  7

"Навбаҳор": Шевченко кетди, Каримов машғулотга қўшилди News

"Навбаҳор": Шевченко кетди, Каримов машғулотга қўшилди

Tags :  Навбаҳор
Жамоа аъзолари бугунга режалаштирилган машғулотларни якунига етказишди.

Эрталабки машғулот “Бунёдкор” футбол клуби академияси майдонида ўтказилган бўлса кечки пайт футболчилар тренажёр залида шуғулланишди. Шу ўринда бугунги машғулотларга янги ўйинчиларни қўшилганлигини айтиб ўтиш жоиз. Тажрибали ҳимоячилардан бири Хайрулло Каримов Тошкентдаги йиғин бошлангач, жамоамиз билан деярли бирга бўлсада машғулотларда қатнашмаётганди. Бугундан Каримов ҳам “Навбаҳор” сафида шуғулланишни бошлади. Шунингдек, жамоамиз таркибига олдинги мавсумларни Қаршининг “Насаф” клубида ўтказган дарвозабон Алибек Туробов ҳам қўшилди. 1993 йилда туғилган ушбу посбон ҳозирча кўрикдан ўтмоқда. Бундан бир неча кун олдин мураббийлар штабидан ўрин олган Микола Шевченко айни пайтда жамоамиз билан бирга эмас. Ушбу мутахассис соғлиғи билан юзага келган муаммолар туфайли “Навбаҳор”да фаолият олиб бормайдиган бўлди. 2015 йилги мавсум сўнггида Шевченко кўзини операция қилдиргач “Металлург” билан хайрлашганди. Орадан маълум вақт ўтгач мураббийни соғлиғи яна безовта қилганлиги сабабли “Навбаҳор” лагерини тарк этди. Бугунги машғулот чоғида таркибда яна бир йўқотиш бўлганлигини айтиб ўтиш жоиз. Ярим ҳимоячи Ғайрат Жўраев жароҳат олиб яна маълум муддатга сафдан чиқди. Ёдингизда бўлса Жўраев оғир жароҳатдан кейин ўзининг аввалги спорт  формасини тиклаётганди. Футболчини оёқ суяги дарс кетганлиги боис унга гипс қўйилди.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика