"Навбаҳор": Шевченко жамоамизда иш бошлайди
09 jan 2016 15:59
News
"Навбаҳор": Шевченко жамоамизда иш бошлайди
Рашид Ғофуров бош мураббий этиб тайинлангач, мураббийлар штабига Шуҳрат Мирхолдиршоев қўшилганди. Эндиликда “Навбаҳор” жамоаси мураббийлар штабида мамлакатимизнинг тажрибали мураббийларидан бири Микола Шевченко ҳам фаолият олиб боради. Ўтган мавсумлар давомида Бекободнинг “Металлург” клубида иш юритган Шевченко 2015 йилги чемпионат якунига етгач, “Металлург” билан хайрлашганди. Мураббий бугун Наманган етиб келди. Бироздан сўнг бошланадиган машғулотда Шевченко жамоа аъзоларига таништирилади. Ушбу мутахассис жамоада жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий сифатида иш юритади. Шу ўринда, Ғофуровга ёрдамчи сифатида бир қатор тажрибали мутахассислар номзоди кўриб чиқилганлигини айтиб ўтиш жоиз. Якунда айнан Шевченкони мураббийлар штабидан ўрин олиши ойдинлашиб, жамоамиз сафига қўшилди.
Similar news
championat.asia
Осиё чемпионига айланган U-17 терма жамоасининг 5 нафар футболчиси "Андижон"да!
Сергеев келажаги бўйича бир қарорга келди
Черан "Андижон" таклифини рад этди ва бошқа бир жамоага ўтмоқда
Манба: Абдуқодир Ҳусановни АПЛнинг бошқа топ-клуби 47 миллион фунтга сотиб олишга тайёр
Comments