Latest news

13:31"Андижон" – "Навбаҳор" ўйинини ким шарҳлаши маълум  6 13:10Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг Мали U-17га қарши учрашув учун таркиби маълум  0 13:01"Хоразм" билан ўйинда "Бухоро"ни ким бошқариши маълум  1 12:35ОФК Чақирув лигаси. Ўзбекистонлик ҳакамлар Сурия ва Бангладеш жамоалари ўртасидаги учрашувда ишлайди  0 12:13Игорь Сергеев: "Ҳакамларга ўйин борасида жиддий саволлар бор. "Пахтакор-79" билан боғлиқ фожиани унутмаслик лозим"  1 11:58Улуғбек Ҳошимов: "Пахтакор"га қарши биринчи марта ўйнаётганим йўқ"  2 11:27Бобир Абдихолиқов: "Ҳар қандай футболчи асосий таркибда ўйнашни хоҳлайди"  3 11:24Камолиддин Мурзоев: "Навбаҳор" янги футболчиларининг лицензиясини қайтариб олиниши ва очко олиб ташланиши мумкин"  13 11:10Жуд Беллингемнинг қачон сафга қайтиши маълум   1 10:51"Манчестер Юнайтед" яна бир 60 миллион евролик трансферни амалга оширмоқчи  0 10:20Ричард Фрайдей: "Пахтакор" дарвозабонига босим ўтказишга ҳаракат қилдим ва нимадир содир бўлиши мумкинлигини сездим"  2 09:46Жанлуиджи Доннаруммага асосий даъвогар жамоа маълум  6 09:18"Краснодар" сардори фаолиятини АПЛда давом эттиришга яқин  2 08:50Суперкомпьютер Ла лига фаворитлари номини эълон қилди  6 08:24Гарначо МЮ раҳбариятига ультиматум қўйди  9

"Навбаҳор": Шамситдинов ортга қайтди News

"Навбаҳор": Шамситдинов ортга қайтди

"Навбаҳор" аъзолари бугунга режалаштирилган машғулотларни якунига етказишди.

Бир кунлик дам олишдан кейин футболчилар жиддий тарзда ҳозирликка киришишди. Икки маҳал ўтказилган машғулотлар чоғида мураббийлар асосий эътиборни футболчилар жисмоний ҳолатини тиклашга қаратилган машқларга қаратишди. Яъни эрталабки машғулот тренажёр залида ўтказилган бўлса кечки пайт жамоа аъзолари “Марказий” ўйингоҳда югуриш билан боғлиқ машқларни бажаришди. Машғулотларни Рашид Ғофуров бошчилигида Микола Шевченко, Мустафо Байрамов, Шуҳрат Мирхолдиршоев ва Анвар Жабборовлар олиб боришди.

Таркибдаги ўзгаришлар хусусида гап кетганида, жамоамизга маҳоратли ҳимоячи Тоҳир Шамсиддиновни қайтганлигини айтиб ўтиш жоиз. Шамсиддинов қишки танаффусдан кейин “Қўқон-1912” жамоаси сафига қўшилиб, қўқонликлар билан шуғулланаётганди. Якунда Тоҳир “Навбаҳор”га қайтди. Шамсиддиновни жамоага қайтиши жамоамиз мухлисларини қувонтирганлиги ҳам бор гап. Умумий ҳисобда бугунги машғулотларда 26 нафар футболчи қатнашди. Мухлисларимизнинг қизиқишларини инобатга олган ҳолда бугунги машғулотларда қатнашган футболчилар рўйхатини келтириб ўтамиз: М.Тўхтасинов, А.Эргашев, Қ.Маҳаммаджонов, Д.Жабборов, Б.Тўрабоев, Т.Шамсиддинов, М.Собиров, Ҳ.Юнусов, А.Умаров, А.Турғунбоев, А.Маҳмудов, ОЖўрабоев, О.Валижонов,  А.Султанов, А.Мамазоитов, А.Баҳриддинов, С.Асқаралиев, Ғ.Жўраев, Д.Иномов, А.Рашидханов, С.Теляков, А.Алиев, М.Расулов, З.Нурматов, М.Мамазулумов, Т.Аюпов.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика