Latest news

14:26КХДР етакчиси мамлакатда Премьер-лига ўйинлари трансляция қилинишига рози, аммо...  5 13:59МЮ Осимхенни сотиб олиш бандини фаоллаштиради  0 13:33Канселу, Лоди, Ал Шаҳрони, Митрович ва яна 2 футболчи "Пахтакор"га қарши ўйнамайди  11 12:56"Машъал" яна 4 нафар футболчи трансферини эълон қилди  3 12:32Расман: "Машъал" "Қўқон-1912" ва ОКМК собиқ футболчисини сафига қўшиб олди  1 12:19"Қизилқум" U-21 жамоасига техник мағлубият ёзилади  1 11:52"Ал Ҳилол" Тошкентга етиб келди  7 11:25Расман: "Қўқон-1912" "Андижон"га қарши ўйинни ўз майдонида ўтказади  5 10:51«Қўқон-1912» — «Андижон» учрашуви қаерда бўлиши маълум  3 10:20"Бунёдкор"нинг 2025 йилги мавсум учун қайдномаси эълон қилинди   8 09:45Sofascore. Шомуродов ва унинг жамоадошлари «Комо»га қарши неча баҳога лойиқ кўрилди?  7 09:12Ўртоқлик учрашувлари. Ўсмирларимиз «Аспире» жамоаларига қарши баҳс олиб борди  3 09:05МЛС. "Интер Майами" сафарда йирик ҳисобда ғалаба қозонди, Суарес ўз ҳисобига 1 та гол ва 3 та голли узатма ёздириб қўйди  6 08:45 Танишинг! "Насаф"нинг Суперлига-2025 учун тўлиқ қайдномаси   9 08:14Клаудио Раньери ўзгаришлар ҳақида фикр билдирди  6

Расман: "Навбаҳор" сербиялик ҳужумчи билан шартнома имзолади News

Расман: "Навбаҳор" сербиялик ҳужумчи билан шартнома имзолади

Tags :  Навбаҳор
Янги мавсумга тайёргарликни Туркиянинг Анталия шаҳрида олиб бораётган "Навбаҳор" таркиби яна бир легионер билан тўлдирилди.

Сербиялик ҳужумчи Зоран Марушич “Навбаҳор” билан шартнома имзолади.

"Марушич  1993 йилнинг 29 ноябрида Сербиянинг Клина шаҳрида туғилган. 

Футболчилик фаолияти давомида Сербиянинг “Слога” (2010-2013 йиллар, 2015 йил), “Вождовац” (2014 йил), “Борча” (2017 йил), “Темнич” (2017/2018 йиллар), “Слобода” (2018 йил), Босния ва Герцеговинанинг “Славия” (2016 йил), “Крупа” (2016 йил), Беларуснинг “Дняпро” (2019 йил) ҳамда “Неман” (2020 йил) жамоаларида ўйнаган.

Зоран 2021 йилги мавсумни Тбилисининг “Динамо” таркибида ўтказиб, 41 та ўйинда 17 та голга муаллифлик, 9 та голга ассистентлик қилган ҳолда, Грузия чемпионати тўпурари бўлди. Бундан ташқари, 28 ёшли футболчи ўтган мавсумда Грузия чемпионатининг энг яхши ҳужумчиси, энг яхши легионери ва энг яхши футболчиси деб топилди ҳамда чемпионат рамзий терма жамоасидан ҳам ўрин олди.

Марушичнинг Transfermarkt порталидаги трансфер нархи 450 минг евро этиб белгиланган", - дейилади клуб хабарида.

Эслатиб ўтамиз, бунга қадар Марушичнинг наманганликлар сафига ўтгани ҳақида "Эшитдик-да!" рукни орқали хабар берган эдик.

Грузияда йил футболчиси ва тўпурари бўлган футболчи "Навбаҳор"га ўтди

Rating: +23   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика