Latest news

16:45Равшан Ҳайдаров: "Ҳеч кимдан қўрқмаймиз, лекин ҳар бир рақибга ҳурмат билан ёндашамиз"  1 16:24"Арсенал" 80 млн. евролик трансфер бўйича музокара ўтказмоқда  2 16:05Мажид Ҳасан: "Узоқ вақтдан бери мағлубиятга учрамай келаётган Ўзбекистонга қарши икки баравар куч билан майдонга тушишимиз лозим"  5 15:40Али Хасиф: "Ўзбекистон енгиб бўлмас тўсиқ эмас"  12 15:24Аллегри "Милан"га қайтди  0 15:12"Реал" янги футболчисини эълон қилди  13 15:03БАА терма жамоаси Ўзбекистон билан ўйинга тайёрланмоқда  10 14:44Эшитдик-да! "Нефтчи" раҳбариятида истеъфо  14 14:44"Дутор" ва "Котта Болла"дан ғалабалар — Like Cup мусобақасидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 13:51Доннарумма вакили ПСЖ ҳақида: "Агар янги шартнома имзоламасак, бошқа вариантларни кўриб чиқамиз – ҳеч нарсани истисно қилмаймиз. Жанлуижи Парижда хурсанд".  0 13:12Россияга қарши баҳс учун Ўзбекистон ёшлар терма жамоасига чақирилган футболчилар рўйхати эълон қилинди  7 12:43Ўзбекистон - Қатар учрашуви учун чипталар офлайн сотилади  23 12:09Ла Лига мавсумида ВАРнинг энг кўп қарорлари "Реал"га қарши қабул қилинган – 16 та, "Барса"га қарши – 7 та  30 11:37ФИФА Анчелоттининг Бразилия терма жамоасига тайинланиши бўйича тергов бошлади  2 10:52Италия грандларига "Реал" ҳужумчиси керак  3

"Навбаҳор" сафида украиналик футболчи кўрикдан ўтмоқда News

"Навбаҳор" сафида украиналик футболчи кўрикдан ўтмоқда

Бугун футболчиларимиз янги мавсумга тайёргарлик жараёнининг иккинчи босқичини бошлашди. Аввал хабар бериб ўтганимиздек, январ ойининг дастлабки қисмидаги машғулотлар Наманганда олиб борилади.
6 январь куни жамоа аъзолари икки маҳаллик машғулотларда иштирок этишди. Дастлаб, футболчилар “Навбаҳор-Умид” футбол мактабининг сунъий қопламали майдонида шуғулланишди. Тушдан кейин ўтказилган машғулот эса шаҳардаги “Баркамол Авлод” ўйингоҳида ўтказилди. Машғулотлар эса Мустафо Байрамов ва Роберт Гайларнинг бошчилигида бўлиб ўтаётганлигини қўшимча қилиш жоиз.

Мавсумлар оралиғида таркибда бир қатор ўзгаришларни рўй беришини айтиб ўтиш жоиз. Хусусан 2014 йилда ўтказилган дастлабки кунги машғулотларда ўтган мавсумда жамоа шарафини ҳимоя қилган айрим футболчилар иштирок этишмади. Қаҳрамон Маҳаммаджонов, Жаҳонгир Меҳмонов, Собир Ҳамидовлар шулар жумласидандир. Ушбу футболчилар бошқа клублар сафида тўп суришни ихтиёр этганликлари учун йиғинга келишмади. Маҳаммаджонов "Олмалиқ", Меҳмонов "Нефтчи" ва Ҳамидов "Машъал" клублари сафида шуғулланишмоқда. Ўз навбатида таркибга уч нафар янги футболчи келиб қўшилди.

Жамоада кўрикдан ўтиш учун таклиф этилган ўйинчилардан бири Вадим Барба легионер ҳисобланади. 1986 йилнинг 7 сентябрь санасида туғилган футболчи ярим ҳимоянинг чап қанотида тўп суради. Ушбу футболчи “Навбаҳор”га Кременчугнинг “Кремень” клубидан таклиф этилди. Вадим Любинский ва Алишер Аҳмедовлар эса мухлисларимизга яхши таниш. 1982 йилда туғилган Любинский фаолияти давомида мамлакатимизнинг бир қатор клублари шарафини ҳимоя қилишга улгурган. Марказий ҳимоячи 2013 йилги мавсумни биринчи лига вакили “Оқ-тепа” жамоасида ўтказганди. 1987 йилда туғилган Алишер Аҳмедов эса фаолиятини Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоасида бошлаганди. Кейинчалик “Насаф”, “Нефтчи” каби клублар шарафини ҳимоя қилган футболчи сўнгги бир ярим йилни Қозоғистонда ўтказганлигини эътироф этиш жоиз. Футболчи ушбу мамлакат биринчи лигаси қатнашчиси “Гефест” клубида тўп сурган.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика