Latest news

02:30Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Бенфика" "Бавария"ни мағлубиятга учратди  3 01:30Уильямс "Атлетик" раҳбариятга "Барселона"га ўтмоқчи эканини айтди  0 01:15"Барселона" Фати билан шартномани узайтириб, уни ижарага беради  1 00:50"Арсенал", "Челси" ва "Бавария" Барколяни сотиб олиш учун кураш олиб бормоқда  1 00:30Григорий Колосовский: "Бугун "Арал"дан кўра иккита кўп хато қилдик"  2 00:17Неъматилло Қуттибоев: "Бугун ғалаба қозонмасак, "Локомотив" билан орадаги фарқ ортиб кетарди"  0 00:02Асрор Алиқулов: "Кубокка даъвогар жамоани мусобақадан чиқариб юбордик. "Нефтчи"нинг услубига тайёр эдик"  5 23:50Ўзбекистон аёллар терма жамоаси назорат ўйинида Фаластинни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  0 23:11Зико: "Европа футболига ҳаддан ташқари юқори баҳо бериб юборилган"  10 23:10Виталий Левченко: "Битта учрашувга қараб фикр чиқариш нотўғри. Ҳеч нимани беркитмаяпмиз, исталган саволингизга жавоб бераман"  13 22:50Санчога Туркиядан харидор чиқди. Футболчига катта маош таклиф қилинмоқда  0 22:23Мбаппе касаллик туфайли 4-5 кг вазн йўқотди  2 21:50"Ньюкасл" Эланга учун 45 миллион фунт таклиф қилди, аммо  0 21:30Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" ўз уйида "Машъал"га мағлуб бўлиб, мусобақа билан хайрлашди. "Сўғдиёна" "Қизилқум"ни қийинчиликсиз мағлубиятга учратди  79 21:05"Ал Қодисия" МЮ қизиқаётган ҳужумчига 15 млн евро таклиф қилди  0

"Навбаҳор" сафида Камерун ва туркманистонлик легионерлар кўрикдан ўтади News

"Навбаҳор" сафида Камерун ва туркманистонлик легионерлар кўрикдан ўтади

Наманганнинг “Навбаҳор” клуби футболчилари ўз қароргоҳларига 7 январь куни йиғилишади.

8 ва 9 январь кунлари жамоа аъзолари янги мавсум учун тиббий кўрикдан ўтишади ҳамда 10 январдан Наманганда ўқув-машғулот йиғинини бошлашади.

“Лочинлар”нинг россиялик мутахассис Андрей Канчельскис бошчилигидаги мураббийлар штаби томонидан ўтказиладиган ва 10 январдан бошланадиган йиғинида 30 нафар маҳаллий ҳамда 15 нафар хорижлик футболчилар кўрикдан ўтишади.

Мазкур легионерларнинг сафига яна икки нафар легионер қўшиладиган бўлди. Уларнинг бири камерунлик Мбасси Эммануэль Риккардо бўлиб, 1994 йил 17 декабрда туғилган. Амплуаси – ҳужумчи.

Иккинчи хорижлик футболчи эса туркманистонлик Шуҳрат Суюнов. Суюнов 1992 йилнинг 8 мартида туғилган. Амплуаси – ҳимоячи. Шуҳрат Суюнов 2010-2014 йилларда Ашхободнинг МТТУ клубида тўп суриб, ушбу жамоа таркибида 2014 йили ОФК президенти кубогини қўлга киритган. 2015 йилдан буён “Олтин Аср” (Ашхобод) клубида ўйнамоқда. Суюнов мазкур жамоа сафида 2015 йилги мавсумда Туркманистон чемпиони бўлиш билан бирга, Туркманистон кубоги ва суперкубоги соҳибига айланган.

Шунингдек, Шуҳрат Суюнов 2011 йилдан буён Туркманистон миллий терма жамоасида тўп суради ва шу кунгача терма жамоада 21та ўйинда майдонга тушган. Яна бир эътиборга молик жиҳат шундаки, 27 ёшли ҳимоячи 2016 йилги мавсум якунига кўра, Туркманистоннинг “энг яхши футболчиси” деб топилган. Демак, Суюнов Туркманистоннинг энг маҳоратли ўйинчиларидан бири ҳисобланади.

Бундан келиб чиқадики, “лочинлар”нинг 10 январдан бошланадиган ўқув-машғулот йиғинида 30 нафарга яқин маҳаллий ҳамда 15 нафар хорижлик футболчилар кўрикдан ўтишади.


Легионерлар эса олдин хабар берганимиздек, Европанинг Россия, Нидерландия, Хорватия, Босния ва Герцоговина, Испания, Португалия ва Сербия, Африканинг Миср ҳамда Камерун, Осиёнинг Жанубий Корея ва Туркманистон мамлакатларидан ташриф буюришади.

Бу эса мураббийлар штабида танлов имконияти ҳам юқори бўлишини англатади.

Мазкур футболчилардан қайси бири “Навбаҳор” мураббийлар штабида ижобий таассурот қолдирса, ўша ўйинчи билан шартнома имзоланади.

Rating: +42   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика