Latest news

17:51​"Барселона" футболчиси 3 ҳафтага сафдан чиқди  0 17:22"Рома"да апрель ойининг энг яхши футболчиси аниқланмоқда: Элдор Шомуродов даъвогарлар қаторида  4 16:56Ҳаммаси жиддий: Рюдигер жароҳати туфайли фаолиятини якунлаши мумкин  1 16:33"Манчестер Сити" икки кунда иккита ўйин ўтказади. Қандай қилиб?  7 16:26Родри тўлиқ машғулотларга қайтди  0 15:59Чин инсонийлик намунаси: Грилиш онасини йўқотган оилага ёрдам берди ва мухлисларга мурожаат қилди  1 15:35"Реал" собиқ устози Қатар терма жамоаси бош мураббийи лавозимига тайинланди  10 15:12Мухлислар билан тўлган, "Навбаҳор" "Оқ-тепа" устидан минимал ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  3 14:46"Шўртан" Ғузорда бир киши кам қолган "Олимпик"ни йирик ҳисобда доғда қолдирган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:29Салиба "Арсенал"нинг ПСЖдан учралган мағлубиятига баҳо берди  4 14:06Осиё чемпиони бўлган Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Тошкентда йиғин ўтказади  5 13:34Руни: "Умид қиламанки, "Арсенал" ЕЧЛда ғалаба қозонади. Бунинг учун ишонч ва сабр керак"  3 13:05Погба ЖЧ-2026да ўйнамоқчи  0 12:39"Нефтчи" "ФарДУ"ни ишончли ҳисобда ютган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 12:18Роналду ва Месси бир вақтда Чемпионлар Лигасидан чиқиб кетди  12

"Навбаҳор" сафида Александр Алумона кўрикдан ўтади News

"Навбаҳор" сафида Александр Алумона кўрикдан ўтади

Бугун "Навбаҳор" Тошкентда ташкил этилган йиғинни якунлайди.
Аввал хабар бериб ўтганимиздек, йиғин сўнггида Жиззахнинг “Сўғдиёна” клубига қарши назорат ўйини ўтказилади.

Жиззахликларга қарши учрашув соат 12.00да бошланади. Бироз олдин жамоамиз сафига россиялик футболчи Александр Алумонани келиб қўшилганлигини айтиб ўтиш жоиз. Фаолиятининг асосий қисмини Беларусь чемпионатида ўтказган ҳужумчи кўрикдан ўтиш учун Россиядан таклиф қилинди. Агарда Алумонанинг ҳаракатлари мураббийларимизга манзур бўлса янги мавсумни “Навбаҳор”да ўтказиш имконига эга бўлади.

Футболчи футболчилик фаолияти давомида умумий ҳисобда 145 та ўйин ўтказиб, 33 та гол урган. Александр Европа Чемпионлар лигаси ва Европа лигасида ҳам майдонга тушишга улгурган. ЧЛда саккизта учрашувда битта гол урган. Европа лигасидаги ўйинлари сони эса тўрттани ташкил этмоқда.

Алумона гарчи Россия фуқароси саналсада ва Москвада туғилган бўлсада, келиб чиқиши африкаликларга бориб тақалади. Александр фаолиятини Венгриянинг “Дунаканьяр-Вац” клубида бошлаган. Лекин, ҳужумчи ушбу клуб сафида у қадар кўп вақт бўлмади. 2003 йили клуб аъзосига айлангач тўртта ўйинда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини бир бор нишонга олди. 2004 йилнинг иккинчи ярмида эса “Фехервар”га кўчиб ўтди. Бу жамоа сафида 2007 йилги мавсумгача 43 та учрашувда майдонга тушиб, тўртта гол уришга эришди. Кейинчалик футболчи Беларуснинг “Неман”, БАТЭ, “Шахтёр”, “Гомель”, “Нафтан”, “Белшина” ва “Ислочь” жамоалари шарафини ҳимоя қилган. 2013 йили “Тобол” сафида ҳам тўп суришга улгурган.

Ўтган мавсум иккинчи ярмида Алумонага “Қайсар”дан таклиф тушганди. Лекин, маълум сабабларга кўра клуб вакиллари уни рўйхатдан ўтказа олишмаганди. Шу сабабли, ортга қайтган ҳужумчи биринчи лига жамоаси сафидан жой олишга мажбур бўлганди.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика