Latest news

22:07Расман: "Қўқон-1912" Клейди Даци ва Аброр Каримовни ўз сафига қўшиб олди  0 21:45Месси МЛСда ой ўйинчиси деб топилди  1 21:23"Ливерпуль" яна бир супер трансферни ҳал қилишга яқин  1 20:51Расман: "Қўқон-1912" яна икки нафар футболчини ўз сафига қўшиб олди  0 20:38Расман: Маҳмуд Маҳамаджонов мавсумнинг иккинчи қисмини "Динамо"да ўтказади  0 20:25Расман: Аббосбек Файзуллаев - "Истанбул Башакшехир" футболчиси!  11 20:06Ўртоқлик ўйни. "Ливерпуль" японларни мағлуб этди  3 19:55Футзал. ОКМК икки нафар бразилиялик футзалчилар билан шартнома имзолади  2 19:25Илк ўйинида уйига йиғлаб кетган, 15 ёшида терма жамоада дебют қилган ҳамда самолётда шуғулланган "Нефтчи" ҳужумчиси Сильванус Нимели билан яқиндан танишамиз  9 19:01"Неом" "Монако" футболчисини харид қилмоқчи  0 18:38Расмий хабар: Шоҳрух Гадоев иккинчи даврани "Қўқон-1912"да ўтказади  0 18:09Расмий хабар: "Насаф" Нигерия терма жамоаси собиқ футболчисини ўз сафига қўшиб олди  5 17:30Расман: "Қўқон-1912" 4 нафар футболчи билан хайрлашди  0 17:09Расман: "Сурхон" собиқ футболчиси "Қизилқум" билан шартнома имзолади  0 16:07Расман: Шоҳруз Норхонов — "Қизилқум" футболчиси  4

“Навбаҳор” Роберт Гайга жавоб берди...ми? News

“Навбаҳор” Роберт Гайга жавоб берди...ми?

Охирги йилларда ўзбек футболида бир нарса урфга айланиб бормоқда.
Яъни, бош мураббий қониқарли натижа қайд эта олмаса, тезда унинг соғлиги билан боғлиқ муаммога дуч келгани рўкач қилиниб, жимгина ишдан бўшатишмоқда.
 
Бундай ҳолатга жуда кўп дуч келяпмиз. Мураббийларнинг истеъфога чиққани ҳар доим ҳам мардларча айтилаётгани йўқ. Сир сақлаш билан нимагадир эришиш қийинлигини наҳотки клуб раҳбарлари билмаса.
 
Охирги йилларда муносиб мураббийга ёлчимаётган “Навбаҳор” бу йил ҳам айнан мураббий танлашда адашгани унинг кўрсатаётган натижасидан ҳам билиниб турибди. Ёдингизда бўлса, чемпионат бошида кетма-кетма қуруқ ўйинлардан сўнг юридик жиҳатдан катта мураббий, аслида эса бош мураббий сифатида ишлаган Усмон Асқаралиевга чиқиш эшиклари кўрсатилганди. Шунда мураббийнинг ўзи ҳам, клуб расмийлари ҳам Усмон Аҳмедовичнинг соғлиги ёмонлашганини таъкидлашганди. Аммо кейинчалик ҳам мураббий ортга қайтмади. Ишни эса Мустафо Байрамов давом эттирди.

Иккинчи давра арафасида наманганликлар “Чуст-Пахтакор” бош мураббийи Роберт Гайни катта мураббий сифатида олиб келишди. Бу билан “Навбаҳор”нинг чемпионатдаги натижалари ижобий томонга ўзгармади. Натижада Гай ҳам кутилмаганда касал бўлиб қолди қабилидаги гаплар тарқалди. 21-турдан ўрин олган “Гулистон”га қарши ўйинда “лочинлар”ни майдонга Байрамов олиб тушган. Роберт Сергеевич эса соғлиги билан боғлиқ муаммо туфайли ўйинга бора олмаган. Чемпионат тугашига эса 5 тур қолди. Бу билан Гай ҳам худди Асқаралиев каби жимгина ишдан кетгани эҳтимоли борлигини унутмаслик керак. Яна ким билади дейсиз...

Исломбек Рустамбеков.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика