Latest news

13:12Самвел Бабаян: "Барча жамоаларнинг моддий-техник базаси сезиларли даражада ўсди"  0 12:45Мбаппе ЕЧЛдаги омадсизликдан кейин "Реал"ни танқид қилди  2 12:20Ўзбекистонда 2025 йилнинг энг яхшилари аниқланди  1 12:15Элдор Шомуродов — 2025 йилнинг энг яхши футболчиси, Тимур Кападзе — энг яхши мураббий!  4 11:56Футзал бўйича Осиё Кубоги. Австралия – Ўзбекистон. Таркиблар маълум  1 11:47Ўзбекистон футбол ассоциацияси президенти ва вице-президентлари қайта сайланди  0 11:20Расман: "Бухоро" ва "Олимпик" собиқ футболчиси "Арал"га ўтди  2 10:42Футзал. Осиё Кубоги. Ўзбекистон терма жамоаси бугун Австралия билан ўйнайди  2 09:56Инсайд тасдиқланди: Сардор Раҳмонов — "Бунёдкор" футболчиси  1 09:41Гейнрихнинг ЦСКАдаги ягона голини урган учрашувни ёдга оламиз  6 09:00Sofascore. Азиз Ғаниев учрашувнинг энг яхшиси бўлди  2 08:35Бензема янги шартнома сабаб "Ал-Иттиҳод"да ўйнашни тўхтатди  2 08:15Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  82 07:45Бугун футбол. Ўзбекистон миллий терма жамоаси Арманистон клуби билан ўйнайди  6 02:59Европа лигаси. Умумий гуруҳ босқичи якунига етди  1

"Навбаҳор" раҳбариятида ўзгариш News

"Навбаҳор" раҳбариятида ўзгариш

Хабарингиз бор, бунгача клубда 2004-2005, 2013-2015 йилларда ҳам фаолият олиб борган Расул Низамбоев кеча "Навбаҳор" ПФК президенти этиб тайинланди.

"Навбаҳор" футбол клубига янги президент тайинланди

Яна шуни ҳам таъкидлаш жоиз-ки, Наманган вилояти ҳокими, вилоят футбол Ассоциацияси президенти Шавкатжон Шокиржанович Абдураззоқов кечаги йиғилишда Отабек Саматовнинг ҳам вице-президентлик лавозимида қолиши ва у селекция ишлари билан шуғулланишини таъкидлади.

Сўнгра, клубимиз президенти Расул Низамбоев "Навбаҳор" ПФК ҳамда "Марказий" стадиони раҳбарияти ва ишчи-ходимлари билан йиғилиш ўтказди.

Унда бир қатор масалаларга тўхталиб ўтилди. Жумладан, "Навбаҳор" тарихини яратиш кераклиги, собиқ футболчиларга эътибор қаратиш лозимлиги, клуб ходимлари ҳамжиҳат бўлиб ишлашлари кераклиги таъкидланди.

Шундан сўнг, ташкилий масала кўриб чиқилди. Унда клуб директори Бахтиёр Нурматов ўз аризасига кўра, вазифасини тарк этганлиги таъкидланиб, унга "Навбаҳор"даги фаолияти учун миннатдорчилик билдирилиб, кейинги ишларида омад тиланди. 

Бахтиёр Нурматовнинг ўрнига бунгача "Навбаҳор" ПФК директор ўринбосари лавозимида фаолият юритган Акмал Соҳибов вақтинчалик клуб директори этиб тайинланди.


"Навбаҳор" ПФК матбуот хизмати

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика