Latest news

22:29"Мец" — ПСЖ. Таркиблар маълум  0 22:05АПЛ. "Челси" ва "Ливерпуль" ўз уйида ишончли ғалабага эришди  11 22:03"Барселона" — "Осасуна". Таркиблар билан танишинг  16 21:10Мане, Жексон, Кулибали, Гуйе, Менди, Матар Сарр, Мбайе — Сенегал терма жамоасининг Африка кубоги учун таркиби маълум  4 20:46Гюлерга учта даъвогар маълум бўлди  4 20:00Ла Лига. "Атлетико" захирадан тушган Гризманнинг урган голи эвазига ўз майдонида "Валенсия"ни мағлуб этди  6 19:28ОПЛ. "Сабаҳ" меҳмонда "Турон"ни мағлуб этди, Раҳмоналиевдан гол  1 17:21"Ювентус" "Реал”нинг мақсадини ўзида сақлаб қолмоқчи  2 16:24"Челси" ва МЮ Садикига қизиқмоқда  1 15:50"Бухоро": Саломов ва Хомяков ишдан кетмади  7 15:02Эндрик "Реал"дан кетмоқда  1 14:38"Реал" "Ренн"нинг 20 ёшли марказий ҳимоячиси Жакени кузатиб бормоқда. У Лига 1 мавсумида 15 та ўйин ўтказди  1 14:10Лаутаро Мартинес "Барселона"ни кучайтириши мумкин  8 13:41Суперлига–2025: Уйда "Нефтчи", меҳмонда "Динамо" чемпион. Рақам ва фактлар  13 13:08ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?  39

"Навбаҳор" - "Қизилқум" учрашувидан сўнг News

"Навбаҳор" - "Қизилқум" учрашувидан сўнг

"Навбаҳор" - "Қизилқум" учрашувидан сўнг ўтказилган матбуот анжумани биринчи қисмида "Қизилқум" бош мураббийи Юрий Лукин қатнашиб, журналистлар саволларига жавоб берди:
- Биринчи бўлим деярли тенг курашлар остида ўтди ва ўйин қизиқарли кечди. Учрашув иккинчи ярмида шогирдларим толиқиб қолишган чоғи, дарвозамизга яқин ўйнадик. Жаримадан киритилган иккинчи голни хатолик деб айтмаган бўлар эдим. Чунки бунақангги аниқ зарбаларни қайтариб бўлмайди. "Навбаҳор"ни ғалаба билан табриклайман. Уларнинг учрашувга тайёргарлиги икки таймга етди, биз эса иккинчи бўлимда ўз ўйинимизни йўқотиб қўйдик.

- Иккинчи бўлим бошида иккита ўзгаришга қўл урганим сабаби, ҳимоячимизнинг бармоғи жарохатлангани боис учрашувни давом эттира олмасди. Ҳужумчини ҳам алмаштиришга қарор қилдим. Ҳар ҳолда футболчимиз терма жамоа йиғинидан қайтган ва майдонга тушиши керак.

- 2:0 ҳисобида мағлубиятга учрагандан сўнг қандай қилиб натижадан қониқиш ҳосил қилиш мумкин?! Биринчи бўлимдаги шогирдларим ҳаракатига эътирозим йўқ. Беллашувнинг иккинчи ярмида эса ютқазиб қўйдик.

- Жамоамиз ўртамиёна даражадаги клуб ҳисобланади. Молиявий жихатдан ҳам холатимиз яхши бўлмаганлиги учун биринчи даврадан сўнг таркибни кучайтира олмадик. Шишелов оилавий сабабларга кўра "Қизилқум"ни тарк этди. Асосан махаллий футболчиларга эътибор қаратишга тўғри келади.


Матбуот анжумани иккинчи қисмида "Навбавҳор" бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов иштирок этди:

- Бугун ғалаба қозонган бўлсакда, лекин мураббий сифатида ўйин сифатидан қониқмадим. Ҳимоя чизиғимизга эътирозлар кўп, лекин Худога шукур, керак бўлган уч очкони қўлга киритдик. Асосийси, мухлисларимизни хушнуд этдик. Ўйинда хатоликлар кўп бўлди. Учрашувни бошидан прессинг усулуини қўллаб, ҳужумкор ўйин кўрсатишни таъкидланганди. Аммо, футболчилар орасида бўшлиқ пайдо бўлди. Шу туфайли баъзи вазиятларда "Қизилқум" осонлик билан ҳужумга ўтиб кетди.

- Бир ўйинчини ажратишни ёқтирмайман. Тўғри, агарда ўзини ижобий тарафдан яхши кўрсатиб, учрашувда илиқ таассурот қолдирса, у ёки бу шогирдимни алохида айтишим мумкин. Лекин, мақтасангиз футболчи эркаланиб кетиши мумкин. Ҳозир бу футболчи ёмон ўйнади десам, бу спортчига руҳий зарба бўлади. Такрорлаб ўтаман, нафақат бир ўйинчи, бутун жамоа кўрсатган ўйиндан қониқмадим. Дарвозабон бир вазиятда қалтис ҳаракат қилди. Бахтимизга тўп дарвоза ёнидан ўтиб кетди. Агарда "Қизилқум" гол урганида, бизга қийин бўлар эди. Танаффусда ҳам дарвозабон ва ҳимоячиларга биринчи навбатда ишончли ўйин намойиш этишни сўрадим. Чунки ҳар бир хато жамоага қимматга тушиши мумкин.   

- Наврўз Алимовни мавсум бошида жамоага таклиф қилгандим. Ушбу ўйинчи тўғрисида ижобий фикрдаман. Терма жамоада Миржалол Қосимов ҳам унга ишонч билдирган. Агарда у ўз устида ишлаб, юлдузлик асалига дучор бўлмаса, у янада ўсади. Аммо, унинг "Қизилқум" билан амалда шартномаси борлиги учун уни "Навбаҳор"га жалб эта олмадик.

- Бу йилги мавсумда Азим Аҳмедов ўсишга эришди. Терма жамоа мураббийлари ҳам унга ишонч билдириб туришганида, афсуски тиззаси жарохатланди ва йиғинлардан четда қолди. Агарда ярим ҳимоячимиз бир текисда футбол намойиш этса, терма жамоадан ўрин олиши янада осонлашади. Ҳозир у иккита ўйинда кучли ўйин кўрсатиб, баъзи учрашувда биз истагандек ҳаракат қила олмаяпти. Тўғри, барқарор футбол кўрсатиш қийин. Лекин, футболчи бир даражага кўтарилиб олдими, шундан пастга тушмаслиги керак. "Навбаҳор"дан терма жамоамизга ўйинчи етишиб чиқса, бу менинг ҳам ютуғим бўлади.

- Ўринбосарлар таркибидан Акбаршо Рашидхонов яхши ўйнамоқда. Бироқ, унга бироз қувват етишмаяпти. Агарда у тезроқ кучга тўлса, асосий таркибга киритсак бўлади. Чунки Рашидхонов юқори техникага эга. Наманган футболчининг охирги пайтлардаги муаммоси - ёш футолчилар ўсиб чиқмаяпти. Қайсидир маънода бунда менинг ҳам айбим бор. Мураббий сифатида ўринбосарлар таркибига ва футбол мактабларига керакли даражада эътибор бера олмадик. Лекин, клубда ишлашни давом эттирсак, ўринбосарлар таркибида яхши ўйин кўрсатган футболчини тарбиялашга ҳаракат қиламиз.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика