Latest news

01:57Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Манчестер Сити" "Ювентус"ни "янчиб ташлади"  25 01:24"Арсенал" Родригога альтернатив топиб қўйди  0 00:35Суперлига. "Андижон"дан сафарда камбэк!  1 00:27"Ливерпуль" футболчиси учун уч топ-клуб курашади  3 23:43Тер Штеген Франция сари йўл олиши мумкин  0 23:21Ҳаким Фузайлов: "Бешта гол урадиган ўйинимизда учта гол ўтказдик"  4 22:59Максим Шацких: "Бундай голлар ўтказмаслик керак"  7 22:29Кристиан Эриксен: "Манчестер Юнайтед"га келиб, юраги ҳаста бўлган оддий одам эмас, ҳақиқий футболчи эканлигимни исботладим"  0 21:59Суперлига. Жиззахдаги драмада "Андижон" "Хоразм" устидан иродали ғалабага эришди  58 21:24Криштиану Роналду шартнома узайтирилгани ҳақида: "Менинг амбицияларим тугамайди"  24 20:59U21 биринчилиги. Пешқадамлар баҳсида дуранг, "Сўғдиёна", "Андижон", "Машъал"дан камбэк ва бошқа натижалар  1 20:17"Окленд" 1 млн долларни футболчилар ҳамда ходимлар ўртасида тақсимламоқчи  1 19:53"Ливерпуль" собиқ футболчиси Лаллана фаолиятини тугатиб, мураббийликка ўтди  4 19:30Шомуродов тавсияси билан Сурхондарё вилояти футбол академиясига спорт директори тайинланди  10 18:47Расман: Роналду "Ал Насср"да қолди!  19

"Навбаҳор": "Қизилқум" мағлуб этилди News

"Навбаҳор": "Қизилқум" мағлуб этилди

"Навбаҳор" кеча "Қизилқум"га қарши давралар оралиғидаги иккинчи назорат учрашувини ўтказди.
Навоийликлар билан кечган беллашув асосан Бахтиёр Ашурматов шогирдлари устунлигида ўтди. Биринчи бўлимда "Навбаҳор" қанча вазиятлар содир этмасин, гол уриш имкони бўлмади.

Иккинчи таймда амалга оширилган ўзгаришлар ўз самарасини берди. Айнан майдонга туширилган ўйинчилар учрашув тақдирини хал қилишди. 64- дақиқада Собир Ҳамидов Алишер Маҳмудовни дарвозабон билан яккама-якка вазиятга олиб чиқди, жамоа сардори эса бундан унумли фойдаланиб, зарафшонликлар дарвозасини аниқ нишонга олди. Гарчи учрашувнинг қолган қисмида футболчиларимиз гол уриш учун яна кўплаб қулай вазиятлар содир этишган бўлишсада, бироқ ҳисоб ўзгармади. Шундай қилиб, "Навбаҳор" иккинчи назорат учрашувида "Қизилқум" устидан ғалаба қозонди. Эслатиб ўтамиз, 12 июл куни Муборакнинг "Машъал" клуби билан дуранг натижа қайд этилганди. 16 июл куни жамоамиз "Сўғдиёна" билан ўзаро куч синашади.

"Навбаҳор": Хуршид Хўжаев, Тохир Шамсиддинов (Ботир Тўрабоев, 46), Юрий Рижко (Омон-Биик Халилов, 65), Бобур Акбаров (Аъзам Алиев, 46), Алишер Саматов (Раҳматулло Бердимуродов, 46), Бахтиёр Ёқубов (Алишер Маҳмудов, 46), Отабек Валижонов (Илҳом Бойдедаев, 46), Азим Аҳмедов (Муҳаммад Расулов, 76), Дилшод Жабборов (Элёр Жаҳонов, 46), Мансур Саидов (Роббим Ҳасанов, 46), Андрей Лясюк (Собир Ҳамидов, 50).
Гол: А. Маҳмудов (64).
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика