"Навбаҳор": Пўлатов Туркияга кетди. Лекин...
09 jul 2014 15:28
News
"Навбаҳор": Пўлатов Туркияга кетди. Лекин...
Мавсум арафасида Тошкентнинг “Бунёдкор” клубидан ижарага олинган марказий ҳимоячи Шукурали Пўлатов “қалдирғочлар” билан Туркия йиғинига йўл олди.
Лекин, бу ҳимоячини иккинчи даврани “Бунёдкор”да ўтказади
дегани эмас. Гап шундаки, марказий ҳимояда муаммоларга дуч келган
тошкентликлар Пўлатовни хориж йиғини чоғида яна бир бор синовдан
ўтказишади. Агарда мураббийлар штаби Шукуралини жамоада олиб қолишга
қарор қилишса, Пўлатов “Бунёдкор”га қайтади. Акс ҳолда, футболчи
“Навбаҳор”даги фаолиятини давом эттиради.
Айни пайтда жамоамиз мураббийлар штаби Пўлатовнинг ўрини муносиб тарзда боса оладиган футболчи сифатида “Бунёдкор”нинг яна бир ҳимоячиси Бобир Акбаровни таркибга қўшишни лозим топишди. Ўтган мавсумни “Гулистон”да ўтказган Акбаров ҳам мавсумлар оралиғида “Бунёдкор” аъзосига айланган Бобир биринчи давра давомида атиги учта ўйинда майдонга тушди холос. Шу сабабли Бахтиёр Ашурматов маҳоратли ҳимоячини “Навбаҳор”га чорлади. Акбаров шу кунларда жамоамиз машғулотларига қўшилади.

Link :
Source : pfcnavbahor.uz
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments