Latest news

20:59Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" пенальтилар сериясида "Динамо"ни ютиб, Ўзбекистон Кубогининг навбатдаги финалчисига айланди  63 20:47"Бухоро" супергол эвазига Ўзбекистон Кубоги финалига чиқди!  60 20:18"Челси" 56 миллионлик футболчисидан бутунлай воз кечди  1 20:10Суперлига. "Насаф" – "Хоразм" (матнли трансляция)  20 19:45Тимур Кападзе "Манчестер Сити" машғулотларида бўлди  7 19:24Расман: "Навбаҳор"га янги бош мураббий тайинланди  13 19:04Нодир Элибоев: "Биз жамоани ёшартириш йўлини танладик. Бу – фақат Осиё чемпионати эмас, балки кейинги 10 йилдаги истиқболни кўзда тутган стратегик қарор"  2 18:40"Арқадағ" – Туркманистон Суперкубогининг икки карра соҳиби!  8 18:16Эшитдик-да! ЎФА "Олтин тўп" соҳиби билан музокаралар ўтказмоқда  28 17:45"Ливерпуль" етакчиси Роналду ва Мессини солиштирди  7 17:23Ўзбек футболида янги тажриба: "Пахтакор" – "Динамо" баҳсида ҳакам қарори бутун стадион бўйлаб эълон қилинади  9 16:46Александр Хомяков Қосимов, Бердиев, Агамурадов, Арвеладзе қаторидан жой олиши мумкин  1 16:26"Сўғдиёна" учинчи бор финал остонасида  1 16:08Расман: "Навбаҳор" Сергей Лушчанни истеъфога чиқарди  15 16:02Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Венгрия устидан ғалабага эришди  3

"Навбаҳор" ПФКда йиғилиш ўтказилди News

"Навбаҳор" ПФКда йиғилиш ўтказилди

Tags :  Навбаҳор
Бугун Наманган шаҳридаги “Марказий” ўйингоҳ фойесида йиғилиш ўтказилди.

Унда Наманган вилоят футбол ассоциацияси 1-вице-президенти Шуҳрат Мираҳмадшаевич Мирхолдиршоев, “Навбаҳор” ПФК вице-президенти Ойбек Арифович Саматов, шунингдек, клуб раҳбарияти, ходимлари, “Навбаҳор” жамоаси мураббийлар штаби ва футболчилари иштирок этишди.

Йиғилишда “Навбаҳор”даги ички муҳит, жамоанинг сўнгги ўйинлардаги омадсизлиги сабаблари, ижтимоий тармоқларда “Навбаҳор” тўғрисида билдирилаётган турли фикрлар, шунингдек, жамоамизнинг Coca Cola Суперлигасининг 17-туридан ўрин олган Қаршининг “Насаф” жамоасига қарши кечадиган ўйинига тайёргарлик бўйича масалалар муҳокама қилинди.

Ушбу масалалар бўйича “Навбаҳор” ПФК вице-президенти Ойбек Саматов, Наманган вилоят футбол ассоциацияси 1-вице-президенти Шуҳрат Мирхолдиршоев,”Навбаҳор” ПФК директори Бахтиёр Нурматов, жамоа бош мураббийи Андрей Антанасович Канчельскис, мураббий Нўъмон Ҳасанов, жамоа сардори Азимжон Аҳмедов, бундан ташқари, футболчилардан Иван Соловьёв, Игорь Голбан, Руслан Болов, Ўткир Юсупов, Даврон Ҳошимов ҳамда Мирзоҳид Ғофуров сўзга чиқиб, ўз фикрларини билдиришди.

Жумладан, “Навбаҳор” ПФК вице-президенти Ойбек Саматов “Навбаҳор”га мураббий Илҳом Мўминжоновнинг таклиф этилганлиги асоссиз эканлиги, Мўминжонов билан ҳеч қандай музокара олиб борилмаганлигини айтиб ўтди.

Футболчилар ҳам ижтимоий тармоқларда “Навбаҳор” тўғрисида тарқалаётган маълумотларнинг ҳақиқатдан анча йироқ эканлиги, клуб раҳбарияти томонидан жамоага барча шароитлар яратиб берилаётганлиги, жамоадаги ички муҳит аъло даражада эканлиги, фақатгина сўнгги ўйинларда жамоадан омад юз ўгираётгани, кейинги ўйинларда майдонга ғалаба иштиёқида тушиб, зафар қучиш учун барча имкониятларини ишга солишлари, “Насаф” билан бўладиган ўйинда жамоанинг омадсизлигига барҳам бериб, ғалаба қозониш ниятида эканликларини таъкидлашди.

Ўз навбатида клуб раҳбарияти ҳам “Навбаҳор” жамоасига бўлажак ўйинларда омад ёр бўлишини тилади.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Rating: -22   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика