Latest news

21:18"Ал Ҳалдия" бош мураббийи Али Ашур: "Андижон" ушбу мусобақада гол ўтказиб юбормади"  0 20:56ЕЧЛ. "Барселона" – "Олимпиакос". Таркиблар аниқ  3 20:48"Бавария" Нойер билан шартномани узайтиришни режалаштирмоқда, Нюбель эса сотиб юборилади  0 20:17Элит ОЧЛ. "Шабаб Ал Аҳли" – "Насаф" 2:1 (матнли трансляция)  48 19:58Жиру: "Лига 1 А Сериядан ортда эмас"  5 19:30Шмейхель: "Нега Хойлунд ва Мактоминей "Наполи"да?"  5 19:02Максим Шацких: "Рақибни ўрганиб чиқдик. Фикримча, "Ал Ҳалдия" Қатар клубидан кучлироқ"  16 18:42Артета Гёкереш "Арсенал" учун фойдали эканлиги ҳақида гапирди  0 18:14Абрамович Туркия клубининг акция пакетларини сотиб олмоқчи  3 17:47"Нефтчи" – ОКМК ўйинидаги вазият четлатишга хосмиди? Суперлиганинг 25-туридаги ҳакамлик таҳлили  7 17:27Алаба яна жароҳат олди  3 16:59Эшитдик-да! Аёллар ва футзал жамоаси энди Суперлига клублари учун мажбурий бўлмайди  4 16:39ОФК вакиллари Миллий футбол маркази билан танишди  0 16:19"Футбол олами". Бутсанинг таги билан бутсага тепишга қизил карточка берилмайди. Оёқни синдириш учун сал юқорига тепиш лозим...  12 16:03Расман: "Бавария" Компани билан ҳамкорлик қилишда давом этади  0

"Навбаҳор" - "Пахтакор". Учрашув ҳақида маълумотлар News

"Навбаҳор" - "Пахтакор". Учрашув ҳақида маълумотлар

Олий лиганинг 23-турида "шерлар" Наманганга сафар қилади.

Аввалги турда "Обод"дан мағлубиятга учраган "Навбаҳор" охирги икки ўйинда ғалаба қозонган "Пахтакор"ни қабул қилади. Турнир жадвалида қуйи поғоналарга тушиб бораётган мезбонлар бу сафар мухлислари қаршисида ғалаба учун бор кучларини беришга ҳаракат қилишади. Жамоалар олий лигани тарк этишмаган ва бу учрашувни ҳам классик тўқнашув деб эътироф этишимиз мумкин.

Ўйинни "Навбаҳор" ҳимоячиси Тоҳир Шамсиддинов сариқ карточкалари сабабли ўтказиб юборади.

Қарама-қаршилик

Ҳозирга қадар олий лигада бу клублар ўртасида 49 учрашув ўтказилган. Уларнинг 32тасида "Пахтакор", 11тасида "Навбаҳор" ғалаба қозонган. 6 беллашув дуранг билан тугаган. Жамоамиз 85 гол уриб, дарвозасидан 32 тўп олиб чиққан. Намангандаги 24 ўйин якуни бўйича кучлар тенг. 10 мартадан зафар қучгана жамоалар 4 баҳсда муросага рози бўлишган. Охирги икки мавсумда "Пахтакор" меҳмондан 1:0 ҳисобидаги ютуқлар билан қайтган.

Ўйин расмийлари

Учрашувни навоийлик Рустам Бобомуродов бошқаради. Унга Ҳусниддин Шодмонов ва Сардор Ҳакимов қанотларда ёрдам беради.

"НАВБАҲОР" - "ПАХТАКОР"
Ҳакамлар
: Рустам Бобомуродов (Навоий), Ҳусниддин Шодмонов (Бухоро), Сардор Ҳакимов (Самарқанд), Бахтиёр Йўлчараев (Гулистон).
Назоратчи: Марат Исмоилов (Тошкент).
ПФЛ вакили: Ноил Лутфулин.

"Навбаҳор" - "Пахтакор" учрашуви 24 сентябрь, шанба куни Намангандаги "Марказий" стадионда соат 17:30да старт олади.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика