Latest news

04:32"Жар"да қорбўрон ўйнаган "Ал Ҳилол" машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  5 04:28ОФК ЭЧЛ. "Ал Васл" ғалабани қўлдан чиқарди  0 04:15А Серия. "Ювентус" ғалаба қозониб, кучли тўртликка қайтди  3 01:11"Ал Ҳилол" устози: "Биз ушбу мусобақанинг финал баҳсида ўйнашни мақсад қилганмиз"  2 23:40Пицца тайёрловчи компания МЮ устидан кулди  7 23:11Озарбайжон. Абдихолиқов тўлиқ ўйнади, Жалолиддинов захирадан баҳсга қўшилди  2 22:58ОФК ЭЧЛ. Эрондаги баҳсда гол киритилмади, Машарипов захирадан майдонга тушди  4 22:34“Ал Ҳилол”нинг мусулмон футболчилари рўза тутишмоқдами?  10 21:53FA Гвардиоланинг Англия Кубогидаги тўп ҳақидаги шикоятларига жавоби: "У ФИФА талабларига мувофиқ синовдан ўтказилди"  1 21:38Гвардиолага Англия Кубогидаги тўплар ёқмаяпти  1 20:39Футбол олами. Суперлига-2025'га ким қандай тайёрланди?  2 20:25"Истиқлол" - "Ал Насср". Таркиблар эълон қилинди  7 19:48"Ал Ҳилол" Собослаи учун 120 млн евро тўлашга тайёр  7 19:22ФИФА Покистон футбол федерациясига нисбатан қўлланган санкцияларни бекор қилди  0 18:56Роналду ким(лар)га ҳавас қилган?  17

"Навбаҳор" Панчшанбенинг сотувидан фойда қила оладими? (ФР блоги) News

"Навбаҳор" Панчшанбенинг сотувидан фойда қила оладими? (ФР блоги)

Championat.asia'нинг "Эшитдик-да!" рукни навбатдаги трансфер очиқламасини амалга оширди.

Унда таъкидланишича, "Навбаҳор" Туркиянинг "Хатайспор" клуби билан Эҳсони Панчшанбенинг трансферини муҳокама қилаётган экан. Хўш, ушбу музокарани қандай истиқбол кутмоқда? Қуйида шу ҳақда.

Эҳсони Панчшанбе — 1999 йилда туғилган, Тожикистон чемпионатининг 2018 йилдаги энг яхши футболчиси. У 2020 йилнинг сенябрь ойида "Истиқлол"дан "Навбаҳор" таркибига кўчиб ўтди. "Transfermarkt" портали маълумотига кўра, Эҳсони Наманган клуби учун 200 минг еврога тушган (ўшанда унинг трансфер баҳоси 350 минг еврога баробар эди).

У бугунга қадар "лочинлар" либосида 29 учрашув ўтказиб, ўз ҳисобига 3 та гол ёздириб қўйган. Панчшанбенинг "Навбаҳор" билан шартномаси 2022 йилнинг охирига қадар амал қилади.

"Хатайспор" — 2020 йил Туркия Суперлигасида дебют қилди. Шунга қарамай, ўзининг элитадаги илк мавсумида анча муваффақиятли қатнашиб, 6-ўринни банд қилди. Жамоа таркибида Аарон Бупендза ва Маме Бирам Диуф сингари кучли ҳужумчилар бор (иккала форвард Суперлиганинг ўтган мавсум тўпурари бўлишди). Жамоа таркибидаги энг қиммат футболчи 24 ёшли Бупендза ҳисобланади — 8,5 млн евро.

Бевосита Панчшанбе ўйнайдиган позицияда эса Адама Траоре ҳамда Рубен Рибейро сингари тажрибали футболчилар бор. Шу туфайли трансфер амалга ошса ҳам, Эҳсонининг бу жамоа таркибида ўйнаб кетиши қийин бўлади.

Юқорида тожикистонлик футболчининг трансфери "Навбаҳор" учун 200 минг еврога тушгани ҳақида айтдик. Маълумотларга қараганда, жамоа раҳбарияти Панчшанбени худди шунча маблағ эвазига қўйиб юборишни режалаштиряпти. Аммо, бу масала жуда қийин. Боиси шундаки, "Хатайспор" трансферлар учун деярли маблағ сарфламайди ва шу йўл билан фойда қилиш ҳақида ўйламайди.

Маълумот учун, клуб таркибида муваффақиятли тўп теп(аёт)ган Муҳаммад Камара, Маме Бирам Диуф, Рубен Рибейро, Мунир, Аарон Бупендза, Исаак Сакей сингари легионерларнинг барчаси эркин агент сифатида келиб қўшилган. Шундай экан, "Хатайспор"нинг Эҳсони учун 200 минг евро тўлашига ишониш имконсиз.

Қадрли мухлис, сиз қандай фикрдасиз? Панчшанбенинг Туркия Суперлигасига трансфери амалга ошадими?

Author :
Rating: -15   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика