Latest news

00:57Каррагер МЮ учун мос мураббий номини айтди  1 00:31Левандовски нега "Барселона"га ўтганини айтди  1 00:12Микель Артета: "Барселона" "Ньюкасл" билан ўйинда Испаниядаги каби 1000 та пас ўйнай олмади"  6 23:43"Арсенал" Райс билан музокараларни бошлади  0 23:17"Челси" футболчиси бир ўйинга четлатилди  0 22:52"Реал" ҳимоячиси сафдан чиқди  2 22:30Майкл Оуэн АПЛнинг энг яхши жамоаси номини айтди  1 22:09Лиам Росеньор: "Челси"да ҳали имкониятлар бор. ЕЧЛда 3 гол фарқидан чиқиб кетиш ҳолатлари кўп бўлган"  4 21:48Пеп Гвардиола: "Доимо "Манчестер Сити"нинг яхши бўлишини истайман"  2 21:33Ўзбекистон U-17 термаси "Оқтепа"ни мағлуб этди  0 21:10Майкл Кэррик: "Скоулзнинг танқидига эътибор бермадим"  2 20:55Эшитдик-да: Суперлигадаги биринчи истеъфо маълум  11 20:41"Пахтакор"дан ҳайдалган бразилиялик ва португалияликлар ҳозир қаерда? Педру Морейра қарийб бир йилдан бери клубсиз  0 20:20Netflix Роналдиньо ҳақида ҳужжатли фильм чиқаради  1 19:58ЎФА раҳбарияти Янги Тошкент стадиони қурилиш жараёни билан танишди  13

"Навбаҳор": Ўсмирларимиз ярим финалга чиқишди News

"Навбаҳор": Ўсмирларимиз ярим финалга чиқишди

Айни кунларда Самарқандда 16 ёшли футболчилар ўртасида «Умид Кубоги-2015» Республика турнири бўлиб ўтмоқда.
Жорий йилги мусобақада 11 та жамоа тўрт гуруҳга бўлинган ҳолда бош соврин учун курашга киришганди. “Навбаҳор” футбол клубига қарашли “Навбаҳор-Умид” футбол мактаби терма жамоаси ҳам турнирда иштирок этмоқда. Ёш футболчиларимиз баҳсларга “В” гуруҳида киришишганди. Аъзам Ражаббаев мураббийлигидаги ўсмирларимиз дастлабки турда Жиззах вилояти жамоасини 4:2 ҳисобида мағлубиятга учратишганди. Сўнгги турда Андижон билан ўтган учрашувда футболчиларимиз 1:2 ҳисобида имкониятни бой беришди. Андижон ва Жиззах жамоалари ўзаро дуранг қайд этишгани боис ўсмирларимиз гуруҳда иккинчи ўринни банд этган ҳолда чорак финал йўлланмасини қўлга киритишди. 
Чорак финалда ўсмирларимизга Бухоро терма жамоаси футболчилари рақиблик қилишди. Муросасиз руҳда ўтган учрашувда футболчиларимиз 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Жамоамизнинг ҳар икки голига Абдулазиз Жалилов муаллифлик қилди. Ярим финал йўлланмасини қўлга киритган футболчиларимиз навбатдаги учрашувда Тошкент шаҳри жамоаси яъни “Пахтакор” футбол клуби тарбияланувчилари билан баҳс олиб боришади. Ёш “пахтакор”чилар чорак финалда Тошкент вилояти терма жамоасини йирик 4:0 ҳисобида мағлубиятга учратганлигини қўшимча қилиш жоиз. Иккинчи ярим финал ўйинида эса Самарқанд ва Фарғона вилояти вакиллари ўзаро куч синашишади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика