Latest news

08:07Суперлига. Бугун 23-тур якунланади  0 07:30Суперлига. "Пахтакор" – "Сурхон" 1:0   0 01:06Умар Эшмуродов: "Футболимизнинг камчиликлари билиниб қолди"  8 00:27Жавоҳир Сидиқов: "Ютса жамоа ютади, ютқазса ҳам жамоа ютқазади"  7 00:18Элит ОЧЛ. "Насаф" - "Ал Ҳилол" 2:3  4 00:00ОФК ЭЧЛ. Ҳамробеков жамоаси дуранг ўйнади  0 23:24Камолиддин Тожиев : "Охиригача курашиб, муҳим уч очкони қўлга киритдик"  0 23:08Февзи Давлетов: "Ғалаба қозониш учун гол уриш керак, биз эса уч ўйиндан буён гол ура олмаяпмиз"  2 23:00"Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев: "Бугун савия ва даража ўз сўзини айтди"  35 22:47"Ал Ҳилол" бош мураббийи Симоне Инзаги: "Икки бор тўп ўтказиб юборган бўлсак-да, якунда ғалабага эришдик"  20 22:27Ҳакамлар маркази "Пахтакор" - "Сурхон" ўйинидаги баҳсли вазият бўйча изоҳ берди  3 22:01УЕФА Исроилни четлатишга тайёр, аммо...  12 21:02Суперлига. Сергеевнинг ягона голи "Пахтакор"га "Сурхон" устидан қийин ғалабани келтирди  69 20:43Элит ОЧЛ. "Насаф" ўз майдонидаги жанговар ўйинда "Ал Ҳилол"га ютқазди  308 20:10Суперлига. "Динамо" ўз уйида "Шўртан"дан устун келди  12

"Навбаҳор": Ўсмирларимиз финалга чиқишди News

"Навбаҳор": Ўсмирларимиз финалга чиқишди

Tags :  Навбаҳор
Шу кунларда Хоразм вилоятининг Урганч шаҳрида 2000 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати ўтказилмоқда.

Мазкур мусобақада Наманган вилояти шарафини ҳимоя қилаётган ёш “навбаҳорчилар” ишончни оқлашмоқда. Ғолиблик учун саккизта жамоа куч синашаётган турнирда ёшларимиз финалга чиқишга эришишди. Раҳим Ғофуров ва Аъзам Ражаббаев мураббийлигидаги тарбияланувчиларимиз курашни “В” гуруҳида Хоразм, Жиззах вилояти ва Қорақалпоғистон Республикаси терма жамоаларига қарши учрашувлар билан бошлашганди. Гарчи дастлабки ўйинда Жиззах вилояти терма жамоасига 0:2 ҳисобида имконият бой берилган бўлсада, кейинги учрашувларда ижобий натижалар қайд этилди. Аввалига Қорақалпоғистон Республикаси терма жамоаси 5:0, сўнгра Хоразм вилоят термаси эса 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратилди. Натижада ёшларимиз гуруҳда биринчи ўринни банд этишди. Иккинчи ўрин эса мезбонлар термасига насиб этди.

“А” гуруҳида эса Бухоро, Қарши, Навоий ва Тошкен вилояти терма жамоалари ярим финал йўлланмаси учун баҳсларга киришишганди. Гуруҳ босқичи якунига кўра Тошкент вилояти терма жамоаси биринчи, Бухоро вилояти вакиллари эса иккинчи ўринни қўлга киритишди. Айнан дастслабки ўринларни эгаллаган терма жамоалар курашни ярим финалда давом эттиришга муваффақ бўлишди. Ярим финал учрашувлар эса бугун бўлиб ўтди. Финал йўлланмаси учун ёшларимиз Бухоро вилояти вакилларига қарши майдонга тушишди. Учрашув давомида тарбияланувчиларимиз рақибга қараганда фаолроқ тарзда тўп суриб, якунда 5:1 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритишди. Иккинчи ярим финалда Хоразм ва Тошкент вилояти ўсмирлари ўзаро баҳс олиб боришди. Ўйинда 1:0 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритган хоразмликлар ҳам финалда қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритишди. Мусобақанинг ҳал қилувчи ўйини эртага соат 10.30да бошланади.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика