Latest news

08:21Sofascore. "Андижон" футболчилари кечаги учрашувдаги ҳаракатлари қандай баҳоланди?  0 07:53Винисиус Жуниор дунёнинг энг кўп маош олувчи футболчисига айланиши мумкин  0 07:15ОЧЛ-2. "Андижон" – "Ал Аҳли" 0:0   0 02:10ЕЧЛ. "Арсенал", "Боруссия Д" ва "Наполи"да ғалаба "Юве"да дуранг ва бошқа натижалар  14 02:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Монако" билан дуранг ўйнади  6 01:55ЕЧЛ. ПСЖ Рамушнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига "Барселона"ни мағлубиятга учратди  160 01:20ОЧЛ 2. "Ал Ҳалдия" ўз уйида "Арқадағ"ни мағлубиятга учратди. "Андижон" жойлашган гуруҳда ҳолат қандай?  3 01:01Сардор Азимов: "Биринчи бўлимда гол уришни мақсад қилгандик. Жамоада муҳит аъло даражада"  1 00:31"Барса" тез орада де Йонг билан шартномани узайтиради  0 00:06ЕЧЛ. "Ньюкасл" йирик ғалаба қайд этди, "Қорабоғ" "Копенгаген"ни енгди  3 23:42Қозоғистонлик тадбиркор "Реал"дан бешта гол ўтказган "Қайрат"нинг 18 ёшли дарвозабонига машина совға қилди  5 22:50Максим Шацких: "Энг муҳими гол ўтказмаслик ва нолга ўйнаш. Реализация эса кун келиб яхшиланади"  16 22:32"Элче" "Барса"га қарши ўйин анонсида учрашув "Камп Ноу" стадионида ўтказилишини маълум қилди  0 21:54"Ал Аҳли" устози: "Дурангдан қониқмадик, аммо натижа адолатли бўлди. Бу каби атмосферани маҳаллий чемпионатда доим ҳам кўравермаймиз"  10 21:20Жуд Беллингем Англия терма жамоасида йил футболчиси деб тан олинди  2

"Навбаҳор": Одил Аҳмедов ёш футболчилар билан учрашди News

"Навбаҳор": Одил Аҳмедов ёш футболчилар билан учрашди

Бугун “Навбаҳор” ўйингоҳида Наманган футболи тарбияланувчиси, айни пайтда Россияннг “Краснодар” клуби аъзоси Одил Аҳмедов ёш футболчилар билан учрашди.

Ўйингоҳдаги мажлислар залида ўтказилган учрашувда Наманган вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, Наманган вилоят ҳокимлигининг Маданият ва спорт ишлари бошқармаси бошлиғи Расулжон Низамбаев, Наманган шаҳар ҳокими, “Навбаҳор” футбол клуби президенти Баҳодир Бекходжаев, “Навбаҳор” футбол клуби вице-президенти Олимжон Қосимов ва ОАВ вакиллари ҳам қатнашишди. Учрашув аввалида Наманган вилоят ҳокими сўзга чиқиб, ёш футболчиларга келгусида мамлакатимиз футболида ўз ўринларига эга бўлиш учун тинмай меҳнат қилиш лозимлиги ҳақида гапириб, улар учун барча шарт-шароитлар яратилаётганлигини алоҳида эътироф этди. Келгусида ёш авлод вакилларини футбол билан муносиб тарзда шуғулланишлари учун янги-янги спорт иншоотларини барпо этилишини маълум қилди
Учрашувда Наманган вилоят фахри бўлган Одил Аҳмедовга Наманган шаҳрида фаолият юритаётган 15-сонли футбол мактаб-интернати ва “Навбаҳор-Умид” футбол мактабининг иқтидорли тарбияланувчилари ўзларини қизиқтирган саволлари билан мурожаат қилишди. Одил Аҳмедов фаолияти давомида рўй берган қизиқарли воқеалар ҳақида гапириб берди. Учрашув сўнггида Аҳмедов майдонга чиқиб, ёш футболчиларга тўп билан ишлашдаги маҳоратини намойиш этди.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика