Latest news

20:23Рабьога "Наполи", "Милан" ва турк клублари қизиқиш билдирмоқда  0 19:50ОПЛ. "Сабаҳ" меҳмонда ғалабага эришди, Раҳмоналиев кетма-кет бешинчи ўйинда захирада қолдирилди  1 19:27"Фулхэм" — "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум  8 18:50Бельгия Про лигаси. "Антверпен" ўн киши билан камбэк эвазига ғалаба қозонди, Ўринбоев бу сафар ҳам захирада қолдирилди  2 18:42"Ал Батаэҳ" — "Хорфаккан". Ғаниев асосий таркибда  0 17:49Доннарумма "Ман Сити" билан шахсий шартнома шартларини келишиб олди. Битим суммаси 50 млн евродан кам бўлади  0 16:05"Реал" Винисиусга нарх белгилади  9 14:55Жан-Пьеро Гасперини: "Аниқроқ бўлганимизда иккинчи голни ҳам урардик"  1 14:29Нодирбек Абдураззоқов: "Ҳар бир учрашувда ғалаба учун майдонга чиқамиз"  0 14:14Мюллер МЛСдаги дебют голини 90+14-дақиқада урди ва жамоасига ғалаба олиб берди  1 13:31Шаҳром Самиев Тожикистон терма жамоасига чақирилгани ва CAFA Nations Cup турнири ҳақида гапирди  2 13:13"Астон Вилла" "Челси" ва ПСЖ ҳужумчиларини таркибига қўшиб олмоқчи  0 12:51Диего Симеоне: "Атлетико" ўз принципларини ўзгартирмайди"  1 12:30Мурод Бобожонов: "Сўнгги тўрт ўйинда уч гол? Бундан ҳам яхшироғига ҳаракат қиламан"  1 12:12Месси ва Альба бугун нега ўйнамади? Маскерано жавоб берди  3

"Навбаҳор": Назорат ўйинида “қизиллар” ғолиб News

"Навбаҳор": Назорат ўйинида “қизиллар” ғолиб

Tags :  Навбаҳор
"Навбаҳор" аъзолари “Олмалиқ” билан ўтадиган учрашувга тайёргарликни давом эттиришмоқда.

Олдинги кунларда машғулотлар билан чекланган футболчиларимиз бугун икки тарафламали назорат ўйинида иштирок этишди. Навбатдаги учрашув олдидан мураббийлар ўйинчиларнинг ҳолатини синовдан ўтказиб олишди. Назорат ўйинида асосий таркиб вакиллари захирада қолиб кетаётган ва ёшлар таркибидаги футболчиларга қарши ҳаракат қилишди. Биринчи бўлимда томонлар дарвозаларга йўл топа олишмаган бўлсада, танаффусдан кейин дарвозаларга учта тўп киритилди. Якунда эса “қизил” либосда ҳаракат қилган асосий таркиб аъзолари 2:1 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритишди. Дастлаб Алишер Маҳмудов жарима зарбасини аниқ амалга оширган бўлса кейинчалик Босит Раҳимов ҳам жарима зарбасидан самарали фойдаланди. Учрашувнинг якуний қисмида эса Акрам Баҳриддинов белгиланган пенальтини голга айлантиришга эришди.

Учрашувни жамоалар қуйидаги таркибларда ўтказишди.

“Қизиллар”: Артур Парванов, Қаҳрамон Маҳаммаджонов, Тоҳир Шамсиддинов, Аъзам Алиев, Мурод Тўйчибоев, Дилшод Жабборов, Алишер Маҳмудов, Ислом Исоқжонов, Акрам Баҳриддинов, Руслан Вагапов, Владислав Алексин.

Захирадан майдонга тушганлар: Аҳмад Мамадалиев, Ҳожиакбар Юнусов, Дорджи Сангаджиев, Владислав Нуриев.


“Яшиллар”: Александр Корнейчук, Ҳожиакбар Юнусов, Илҳом Бойдедаев, Жавоҳир Олимжонов, Азизбек Мамазойитов, Билол Шарофиддинов, Ғайрат Жўраев, Дорджи Сангаджиев, Азизбек Турғунбоев, Владислав Нуриев, Шоҳжаҳон Аббосов.

Захирадан майдонга тушганлар: Мирзоҳид Маматхонов, Босит Раҳимов, Ғолиббек Каримов, Ислом Абдуқодиров, Акбарали Холдоров, Акбаршо Рашидханов, Илҳом Алибоев, Фарруҳ Умаралиев, Бекзод Турсунов, Хусан Ғаниев.

Rating: -1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика