"Навбаҳор": Назорат ўйинида дуранг кузатилди
13 nov 2016 15:27
News
"Навбаҳор": Назорат ўйинида дуранг кузатилди
“Бунёдкор” жамоасига қарши учрашувга Тошкентда тайёргарлик кўраётган жамоамиз аъзолари бугун “Пахтакор” жамоаси ёшлари билан назорат ўйинида куч синашишди.
Учрашувнинг биринчи бўлимида ҳар икки жамоа аъзоларида ҳам гол уриш учун бир қатор имкониятлар бўлсада танаффусга қадар ҳисоб очилмади. Иккинчи бўлимда Алишер Маҳмудов ҳисобни очишга эришган бўлсада футболчиларимиз 1:0 ҳисобидаги устунликни сақлаб қола билишмади. Мезбонлар ҳам битта гол уриб, якуний натижани дуранг бўлишини таъминлашди.
Пойтахтда ўтаётган йиғиндаги машғулотларда футболчиларимизни кўтаринки кайфиятда шуғулланётганликларини айтиб ўтиш жоиз. Қолаверса, машғулотлар ҳамранг-баранг ва қизиқарли тарзда ташкил этилмоқда. Мураббийлар штаби футболчиларга юкламалар бериш билан бир қаторда уларни руҳий томондан ҳам тайёрлаб боришмоқда.
Link :
Source : pfcnavbahor.uz
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Родри дисквалификация қилиниши мумкин
Comments