Latest news

13:2944 ёшли дарвозабон жаҳон рекордини янгилади  0 12:46"Осасуна" мураббийи "Реал"га қарши баҳсдаги четлатиш ҳақида: "Бу мен учун қизил карточка эмас"  10 12:35Ўмон терма жамоаси CAFA турнири учун таркибини эълон қилди  2 12:08Собиқ ҳакам: "Мбаппе билан боғлиқ вазиятда пенальти йўқ эди"  12 11:36"Навбаҳор" охирги маротаба Ғузорда қачон ғалаба қозонган?  2 10:50Гвардиола келажаги ҳақида фикр билдирди  5 10:21ПСЖ ва "Атлетико" япониялик футболчи учун курашмоқда  1 09:52"Тоттенхэм" Англия терма жамоаси аъзосининг транферини якунлади  3 09:23Моуринью нима учун ўзини дунёнинг энг яхши мураббийларидан бири деб билишини тушунтирди  14 08:54"Ньюкасл" Исак бўйича расмий баёнот берди  2 08:25Муҳаммад Салоҳ тарихий натижа қайд этди  4 07:56ЦСКА тасдиқлади  12 07:27Суперлига. Бугун 20-турга старт берилади  6 02:13ЕЧЛ. "Қорабоғ", "Пафос" ва "Брюгге" саралашнинг сўнгги босқичидаги илк баҳсларни ўз фойдаларига ҳал қилишди  1 02:02Ла Лига. Мбаппенинг пенальтидан киритган голи "Реал Мадрид"га илк турдаги ғалабани тақдим этди  71

"Навбаҳор": Навбат пойтахт йиғинига News

"Навбаҳор": Навбат пойтахт йиғинига

Режага кўра жамоамиз бугун “Андижон” жамоаси билан назорат ўйинида майдонга тушди.
Учрашувда бош мураббий Бахтиёр Ашурматов жамоа йиғинида иштирок этаётган футболчиларни амалда нималарга қодир эканликларини билиб олишни мақсад қилганди. Шу сабабдан бўлимлардаги таркиблар икки хил кўринишга эга бўлди. Айнан учрашувдан келиб чиққан ҳолда жамоада қоладиган ўйинчилар тақдирига ойдинлик киритилади. Ўйин хусусида тўхталадиган бўлсак, “Андижон” жамоаси 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Биринчи бўлимда Дониёр Усмонов дарвозасига иккита тўп киритган мезбонлар танаффусдан кейин яна бир бор муваффақият қозонишди. Иккинчи бўлимда майдонга тушган ёшларимиз эса иккита гол уришга эришдилар. Голларга Омон-Биик Ҳалилов ҳамда Муҳаммад Расуловлар муаллифлик қилишди.

Учрашувда “Навбаҳор” таркиби қуйидагича кўринишга эга бўлди:

Биринчи бўлим: Дониёр Усмонов, Аҳрол Рисқуллаев, Азизбек Ғуломхўжаев, Маҳсуд Ҳайитов, Раҳматилло Бердимуродов, Азим Аҳмедов, Роббим Ҳасанов, Отабек Валижонов, Собир Ҳамидов, Соҳиб Абдуллаев, Аюбхон Ғаппаров.
Иккинчи бўлим: Хуршид Хўжаев, Ботир Тўрабоев, Муҳаммад Расулов, Акбаршо Рашидхонов, Сардор Асқаров, Ислом Исмоилов, Мирзоҳид Собиров, Омон-Биик Ҳалилов, Оятулло Муҳиддинов, Дурбек Умаралиев, Абдумалик Абдуллаев.
“Андижон” таркиби эса қуйидагича кўринишга эга бўлди: Муҳиддин Ҳудоёров, Вусол Магеррамов, Даврон Турсунов, Асрор Раҳмонов, Тимур Султонов, Бекзод Ғозиев, Алишер Тўхтасинов, Расул Раҳмонов, Баҳром Абдураҳимов, Лочин Солиев, Иброҳим Отахонов.
Захирадан майдонга тушганлар: Сергей Смородин, Раҳим Қодиров, Никита Павленко, Омад Тойлоқов, Низом Норов.

Мезбонларнинг голларига Расул Раҳмонов (2 та) ва Омад Тойлоқовлар муаллифлик қилишди.

Илҳом Бойдедаев, Қаҳрамон Маҳаммаджонов, Ислом Жўраев ва Аъзам Алиевларда жароҳат борлиги сабабли “Андижон”га қарши ўйинда иштирок эта олишмади. Январь ойи бошларида “Оқ-тепа” жамоасидан таклиф этилган Азамат Мамаджанов ва кўрикда бўлган бир қатор ёшларга эса жавоб берилган. Жамоамиз аъзолари эртага енгил машғулот ўтказишади. Шундан сўнг футболчиларга икки кунлик таътил эълон қилинади.

22 январдан эса машғулотлар Тошкентда давом эттирилади. Пойтахт йиғинида ўртоқлик учрашувларида майдонга тушиш режалаштирилган. Футболчиларимиз 29 январда Бекободнинг “Металлург” клуби, 2 февралда эса Муборакнинг “Машъал” жамоасига қарши майдонга тушишади. Шунингдек, “Навбаҳор” 5 февралда старт оладиган ПФЛ кубогида ҳам иштирок этади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика