Latest news

07:31Ўзбекистон кубоги. Бугун илк ярим финалчи аниқланади  2 02:27Ла Лига. "Реал Мадрид" меҳмонда "Реал Овьедо"ни йирик ҳисобда таслим этди  66 01:53А Серия. "Ювентус" "Парма"ни ишончли ҳисоб билан таслим этди, "Аталанта" эса ўз уйида "Пиза"ни юта олмади  4 00:34Байиндир — МЮ таркибида АПЛнинг икки турида яққол голли вазият яратган ягона футболчи  4 22:28АПЛ. "Манчестер Юнайтед" Лондонда "Фулхэм" билан дуранг ўйнади  33 21:40БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" ўз уйида "Хорфаккан"ни мағлуб этди, Ғаниевдан иккита ассист  4 20:57"Бавария" "Манчестер Юнайтед"нинг икки футболчисини нишонга олди  4 20:23Рабьога "Наполи", "Милан" ва турк клублари қизиқиш билдирмоқда  0 19:50ОПЛ. "Сабаҳ" меҳмонда ғалабага эришди, Раҳмоналиев кетма-кет бешинчи ўйинда захирада қолдирилди  5 18:50Бельгия Про лигаси. "Антверпен" ўн киши билан камбэк эвазига ғалаба қозонди, Ўринбоев бу сафар ҳам захирада қолдирилди  3 17:49Доннарумма "Ман Сити" билан шахсий шартнома шартларини келишиб олди. Битим суммаси 50 млн евродан кам бўлади  0 16:05"Реал" Винисиусга нарх белгилади  14 14:55Жан-Пьеро Гасперини: "Аниқроқ бўлганимизда иккинчи голни ҳам урардик"  1 14:29Нодирбек Абдураззоқов: "Ҳар бир учрашувда ғалаба учун майдонга чиқамиз"  0 14:14Мюллер МЛСдаги дебют голини 90+14-дақиқада урди ва жамоасига ғалаба олиб берди  1

“Навбаҳор” мухлисларига бепул ифторлик News

“Навбаҳор” мухлисларига бепул ифторлик

Tags :  Навбаҳор
Суперлига 13-доирасида Наманганнинг “Навбаҳор” клуби ўз майдонида Олмалиқнинг АГМК жамоасини қабул қилади.

Айни пайтда юртимизда муқаддас Рамазон ойи ҳукмрон. “Навбаҳор” ПФК раҳбарияти  муқаддас ой шарофати билан савоб ишга қўл урди. “Навбаҳор” – АГМК учрашувига ташриф буюрадиган мухлислар учун бепул ифторлик егуликлари тарқатиладиган бўлди. Рўзадорлар “Навбаҳор” – АГМК баҳсининг танаффус пайтида “Марказий” ўйингоҳ секторларида яратилган қулайликлардан фойдаланиб, бемалол ифторлик қилиб олишлари мумкин.

Шунингдек, севимли жамоанинг ашаддий  мухлислари учун янада енгиллик яратиш мақсадида, клуб раҳбарияти томонидан “Навбаҳор” атрибутикалари  20 фоизлик чегирма билан сотувга чиқарилди. Энди жамоанинг атрибутикаларини ўзингизга қулай нархларда харид қилишингиз мумкин.

“Навбаҳор” ПФК раҳбарияти мазкур ишларни ишқибозларга қулайлик яратиш мақсадида амалга оширмоқда. Мақсад – жамоа иштирокидаги ҳар бир учрашувни мухлислар учун байрамона тарзда ташкил этиш. Сиз – азиз ишқибозлар эса “Навбаҳор”ни муносиб тарзда қўллаб-қувватланг!

Эслатиб ўтамиз, “Навбаҳор” - АГМК учрашуви 26 май куни соат 18:50да бошланади.

Барча мухлисларни бўлажак учрашувга чорлаб қоламиз.

Rating: +45   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика