Latest news

21:00АПЛ. "Ман Сити" Ҳусановсиз меҳмонда "Астон Вилла"га мағлуб бўлди, "Арсенал" ўз уйида минимал ғалабага эришди  1 20:53МЮ январь ойидаёқ Беллингемни ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 20:35Суперлига. ОКМК – "Насаф" 1:1   1 20:24Суперлига. Бир киши кам "Бунёдкор" "Машъал"ни мағлуб этди  4 20:15Ла Лига. "Реал" ва "Барселона" ўртасида "Эл Класико" бўлиб ўтмоқда (онлайн ҳисоб)  104 18:28Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда йирик ғалабага эришди, Шомуродовдан дубль!  35 18:23Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" марказий тўқнашувда ОКМК билан дуранг ўйнади  109 18:12"Қайрат" сўнгги турда "Астана" билан дуранг ўйнаб, 5-марта Қозоғистон чемпиони бўлди  1 16:40Сон Хён Мин Европага қайтмоқчи  3 14:50"Манчестер Юнайтед" "Милан" форварди учун 100 млн евро сарфлашга тайёр  6 14:16Нидерландиялик ёш иқтидор эгасига "Челси" ва "Тоттенхэм" даъвогарлик қилмоқда  0 13:40"Ньюкасл" Португалия терма жамоаси ярим ҳимоячисини АПЛга қайтармоқчи  0 13:12"Нефтчи" меҳмонда "Шўртан"ни мағлубиятга учратган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  3 12:36"Қўқон-1912" сўнгги дақиқаларда иккита гол уриб, "Навбаҳор"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 11:18Варди - А Сериядаги илк голи ҳақида: "Бахтдан еттинчи осмондаман!"  0

"Навбаҳор" мухлислари учун яхши хабар News

"Навбаҳор" мухлислари учун яхши хабар

Tags :  Навбаҳор
"Навбаҳор" ўз мухлислари учун чипталарни бепул бермоқчи.

Бу ҳақида клуб матбуот хизмати маълумот берди. 

Юртимизда муборак Рамазон ҳайити шукуҳи кезиб юрган дамларда “Навбаҳор” жамоасининг кўп минг сонли мухлисларининг фидойиликларига ҳурмат тариқасида, қолаверса, қутлуғ айём совғаси сифатида 6 май куни бўлиб ўтадиган Coca-Cola Суперлига 7-туридан ўрин олган “Навбаҳор” – “Бунёдкор” учрашувига кириш БЕПУЛ қилиб белгиланди.

Бу ҳам, албатта, футбол мухлислари аудиториясини кенгайтириш, стадионга томошабинларни жалб қилиш йўлида амалга оширилаётган кенг кўламли ишларнинг узвий давомидир.

Шу муносабат билан, мухлисларга 6 май кунги учрашувда Наманган шаҳридаги “Марказий” ўйингоҳига бепул кириб, стадиондаги CIP сектордан ташқари бошқа барча секторларга жойлашишлари мумкинлигини маълум қиламиз. 

Стадионга ташриф буюрувчилардан жамоат тартиби ва мухлислик маданиятига қатъий риоя қилишлари, хусусан, ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари, атрофдаги бошқа томошабинлар ва футбол учрашуви расмийларига нисбатан ҳурмат сақлашлари лозимлигини эслатиб ўтамиз. 

Ушбу футбол байрамига бевосита гувоҳ бўлишни истаган барча миллионлар ўйини ихлосмандларини “Марказий” стадионига чорлаймиз! Зеро, фидойилиги ва жонкуярлиги бўйича мамлакатимизда алоҳида ўринга эга бўлган “Навбаҳор” мухлислари жамоани одатдагидек, юқори савияда қўллаб-қувватлаб, байрамона муҳит ҳосил қилишларига асло шубҳа йўқ. 

Эслатма: “Навбаҳор” – “Бунёдкор” учрашуви 6 май куни соат 18:30 да бошланади.

Rating: +42   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика