Latest news

01:51Расман: Оле-Гуннар Сульшер истеъфога чиқарилди  1 01:30Отабек Боймуродов: "Ҳар бир рақиб учун алоҳида тайёрланамиз"  1 01:08Конференциялар лигаси саралаши. "Фиорентина"дан суперкамбэк!  0 00:49Ўзбекистон U23 термаси Осиё Кубоги саралаши учун тайёргарликни давом эттирмоқда ГАЛЕРЕЯ  0 00:26"Истанбул Башакшеҳир" миссияни уддалай олмади  51 00:13"Манчестер Юнайтед"нинг асосий футболчиси "Челси"га ўтмоқда!  4 23:56Аёллар ўртасидаги ОЧЛ саралаши. "Севинч" "Ал Насср"ни бурчакдан урилган гол эвазига мағлуб қилди  1 23:33Диёр Холматов: "Европага кетишим шу йиғиндан кейин ҳал бўлади"  7 23:17"Кристал Пэлас" ўз тарихида илк марта еврокубокларда ўйнайди  0 22:50Маҳмуд Маҳамаджонов: "Янги жамоага кўникиш осон бўлди. Энди бор эътибор термага қаратилади"  1 22:19ЕЧЛ. "Реал" Қозоғистонга келади, "Қайрат" Милан ва Лондонга боради: қуръанинг барча натижалари билан танишинг  28 21:54Одил Ҳамробеков: "Ҳозирги мураббийимиз Тимур Кападзе. Унинг қўл остида CAFA турнирига тайёргарлик кўряпмиз"  2 21:17Ўзбекистон термаси йиғинни бошлади ГАЛЕРЕЯ  4 20:45Пол Паркер: "Онана дарвозабон эмас"  3 20:12"Динамо" ҳақ бўлиб чиқди: "Ҳакам қарори нотўғри!"  22

"Навбаҳор" мухлислари сиз билан фахрланади News

"Навбаҳор" мухлислари сиз билан фахрланади

"Навбаҳор" клуби мухлислари раиси Фарҳод Умаралиев сайтимизга мурожаат билан чиқди.

Суперлиганинг 23-турида Наманганда "Пахтакор" билан ўйиннинг биринчи бўлими якунлангач, Наманган вилояти ҳокими Хайрулла Ҳайитбоевич Бозоров стадионга чиқиб: "Худо хоҳласа бу йил "Навбаҳор" чемпион" деганларида юрагим жиз этди, этларим жимирлади. Бу сўзни у кишининг ўзларидан эшитгач, қалбимда жамоамизга нисбатан бўлган ишонч янада мустаҳкамланиб, "Навбаҳор"га бўлган меҳрим янада жўшиб кетди. Мана шундай раҳбарнинг Наманган халқига, жамоамизга бош бўлиб туриши бу Наманганимизнинг, "Навбаҳор"имизнинг энг катта ютуғи эканлигига, жамоамизнинг тақдири ишончли қўлларда эканлигига бўлган ишончим янада ортди. Хайрулла Ҳайитбоевич Бозоровнинг "Навбаҳор" чемпион" деган сўзларини эшитгач, олдиларига югуриб боргим, у кишига раҳмат айтиб бағримга босгим келди. Ҳа азизлар, бу оддий сўзлар эмасди. Ўша сўзда умид, ишонч, дадиллик яққол сезилиб турарди.

Тан олиш лозим, айни пайтда вилоятимиз раҳбарининг "Навбаҳор"га бўлган юксак эътибори ва марҳамати таҳсинга лойиқ. Айнан у кишининг олиб бораётган ишларида ўзгача ташаббусни кўриб келмоқдамиз. Жамоамизда бу йилдан эътиборан маркетинг бўлимининг жадал суратда ривожланиб йўлга қўйилишида вилоятимиз раҳбарининг ўрни беқиёс. Давом этаётган яхшигина ўзгаришлардан сўнг мухлисларимизнинг ҳам кўнгиллари тоғдек кўтарилиб, ҳар бир учрашувда севимли жамоамизни муносиб тарзда қўллаб-қувватлашмоқда.


Кўчага чиқар эканман, қаерда бўлмайин, қаерга бормайин, айнан ўша ерда вилоятимиз ҳокимининг инсонлар билан мулоқотига, олиб бораётган эзгу ишларига гувоҳ бўлиб тураман. Тиниб-тинчимас бу инсон, ҳақиқий меҳнатсевар, фидокор раҳбар экани билан вилоятимиз ҳамда шахримиз аҳолисини қувонтириб келмоқда. Мана шундай эътибор учун, жамоамизга кўрсатилаётган катта ёрдам учун чексиз миннатдорчилигимни ушбу сатрлар орқали билдиришни истадим. Шуни алоҳида таъкидлаб ўтишни истардимки, биз, "Навбаҳор" мухлислари ҳам, вилоятимиз ҳокимига, жамоамиз раҳбариятига муносиб жавоб бера олишга ва келаси турда "Бунёдкор" билан сафар ўйинида Тошкентга бориб жамоамизни чиройли тарзда қўллаб-қувватлашга сўз берамиз. Биз охиригача жамоамиз билан биргаликда борамиз ҳамда чемпионатни совринли поғонада якунлаб, келаси йилги ОЧЛ баҳсларида жамоамиз "Навбаҳор"ни кўришга умид қиламиз.

Сўзим охирида Хайрулла Ҳайитбоевич Бозоровга олиб бораётган эзгу ишларида самарадорлик тилаб, ҳамиша "Навбаҳор" ва унинг мухлислари бахтига соғ ва саломат бўлиб юришларини, жамоамиз билан биргаликда чемпионликни нишонлаб узоқ йиллар давомида раҳбарликни давом эттиришларини тилаб қоламан. Яна бир бор ҳамма-ҳаммаси учун сизга ташаккур!

Фарҳод Умаралиев

Rating: +20   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика