Latest news

17:16Рио Фердинанд Николас Жексонни Дрогбага қиёслайди  0 16:45Сонга Америкадан таклиф тушди  0 16:29Шамиль Яфаров 75 ёшда!  0 16:09"Ҳали трансфер ойнасидаги ишимизни тугатмадик. Ҳимоя чизиғини кучайтиришни режалаштирганмиз" — Вадим Абрамов  1 15:47"Истиқлол": Кожога омад тилаймиз  8 15:21"Насаф" асосий футболчиларидан бири билан шартномани узайтирди  4 15:00"Манчестер Сити" янги дарвозабон билан келишувга эришди — Here We Go!  2 14:43"Навбаҳор"дан трансфер тақиқи ечилди  8 14:18"Спортинг" Сегунда тўпурарини харид қилмоқда  0 13:50Instagram орқали мураббий излаётган Ҳиндистон Хавига рад жавобини берди  13 13:22Андреа Пирло Дубай жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди  3 12:54"Алавес" "Барселона" тарбияланувчиси трансферини эълон қилди  3 12:25"Шўртан" 7 нафар футболчиси билан шартномани бекор қилди  2 11:57"Эвертон" мухлисларини АҚШдаги эксклюзив очиқ машғулотга таклиф қилди  0 11:22Сегунда клуби 6 ойда 20 000 томошабинга мўлжалланган вақтинчалик стадион қурди  9

"Навбаҳор": Михайлов ортга қайтди News

"Навбаҳор": Михайлов ортга қайтди

"Навбаҳор"нинг Тошкентдаги йиғини давом этмоқда.
Айни пайтда кунига икки маҳалдан шуғулланаётган футболчилар 27 февраль куни биринчи лига вакили “Оқ-тепа” жамоаси билан назорат ўйинида куч синашишади. Бу пойтахтда ўтказилаётган сўнгги йиғиндаги иккинчи учрашув бўлади. Ёдингизда бўлса олдинги назорат ўйинида мамлакат ёшлар терма жамоаси билан ўтиб, унда 2:1 ҳисобидаги ғалаба қўлга киритилганди.

Жамоада рўй берган янгиликлар хусусида гап кетганида Болгариядан таклиф этилган посбон Эмил Михайловни ўз юртига қайтиб кетганлигини айтиб ўтиш жоиз. Аслини олганда Михайлов билан шартнома тузиш кўзда тутилганди. Лекин, Европача яшаш тарзига кўникканлиги боис биздаги шароитлар тўғри келмаганлиги сабабли, дарвозабон ортга қайтишни лозим топди. Айни пайтда мураббийлар штаби таркибга маҳоратли дарвозабон жалб этиш борасида иш олиб боришмоқда.

Тошкентдаги йиғин эса 1 март куни якунланадиган бўлди. Айнан шу куни Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоасига қарши назорат ўйинини ўтказиш режалаштирилган. Жамоа аъзолари бир неча кун ҳордиқ чиқаришгач, мавсумга тайёргарликнинг сўнгги босқичини ўташ мақсадида 4 март куни Наманганда тўпланишади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика