Latest news

09:09Флик ваъда берди  1 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  1 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  7 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  24 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  2 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  0 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  4 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  23

“Навбаҳор” – “Металлург”: Учрашувдан сўнг мураббийлар нима дейишди? News

“Навбаҳор” – “Металлург”: Учрашувдан сўнг мураббийлар нима дейишди?

“Навбаҳор” – “Металлург” жамоалари ўртасидаги учрашув якунлангач ҳар икки жамоа бош мураббийлари ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашишди.
Рустам Мирсодиқов (“Металлург” жамоаси бош мураббийи): - Ўйинни ўзинглар кўрдинглар, кескин ва муросасиз руҳда ўтди. Ўз имкониятимизни кутдик. Майдонда 10 киши бўлиб қолганимиздан сўнг битта гол уришга эришдик. Агарда камчиликда ўйнаб гол уришимизни олдиндан билганимда, баҳсни 10 киши бўлиб бошлаган бўларди. Мезбонларда ҳам гол уриш учун бир қатор имкониятлар бўлди. Агарда улар вазиятлардан фойдаланишганида ҳисоб йирик кўриниш олиши ҳам мумкин эди. Футбол шуниси билан қизиқ олдиндан бир нарса деб бўлмайди. Ўйин эндигина якунланди. Шу сабабли кескин фикр билдириш мумкин. Барчасини ўзинглар кўрдинглар. Ҳозир бирор-бир нима деганим билан натижа ўзгаришсиз қолади. Бир сўз билан айтганда буни фойдаси бўлмайди.

Илҳом Мўминжонов (“Навбаҳор” жамоаси бош мураббийи): - Муборакда учралган аламли мағлубиятдан кейин “Металлург” жамоасига қарши учрашувда жиддий тарзда тайёргарлик кўргандик. Ўз навбатида рақиб жамоа ўйинини футболчилар биргаликда кўриб чиққандик. Худога шукурки, йигитлар бугун ўзларини ғалабага лойиқ эканликларини илк дақиқаларданоқ намойиш этишди. Бунинг самараси ўлароқ 2:1 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритдик. Гарчи “Металлург” жамоасининг сўнгги турларда омади келмаган бўлсада жиддий рақиблар сирасига киради. Ўз майдонимизда тўп сурганлигимиз сабабли қандай ҳолат бўлишидан қатъий назар ютишимиз керак эди. Якунда мухлисларимиз олдида юзимиз ёруғ бўлди. Ишқибозларимизга жамоани қўллаб-қувватлаб турганликлари учун раҳмат айтаман. Дарко Станоевич аслида қанот футболчиси саналмайди. Ўнг қанот ҳимоясида Бу жойда Аббос Отахонов ва Жаҳонгир Меҳмоновлар ҳам ўйнай олишади. Ҳозирда улардан Дарко кучлироқ бўлганлиги сабабли унинг хизматларидан айнан ўнг қанот ҳимоясида фойдаланяпмиз. Ўйини бироз ўхшамади ва ҳужумкор ўйин кўрсата олмади. Кейинги ўйинларда янада яхшироқ ҳаракат қилади деб ўйлайман. Аббос Махсталиев айни пайтда оптимал спорт формасида бўлмаганлиги сабабли уни майдонга туширмадим. Машғулотларда яхши ишлаб яна олдинги спорт формасига қайтади деб ўйлайман. Чунки, у кучли футболчилар сирасига киради ва тез орада асосий таркибга қайтади.


Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика