Latest news

00:50"Арсенал" Гёкереш билан деярли келишиб олди  0 00:25Премьер лигага қайтган "Сандерленд" ўз тарихидаги рекорд трансферни амалга оширди  0 00:05Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Реал Мадрид" – "Ювентус" (онлайн ҳисоб)  24 23:50Александр Ляказетт Саудия Арабистони юқори дивизиони дебютанти таркибига бориб қўшилди  1 22:45"Вест Ҳем" молиявий фейр-плей сабаб Кудусни "Тоттенхэм"га арзонроққа сотиши мумкин  0 21:55"Фенербахче" Шкринярнинг тўлиқ трансфери устида ишламоқда  0 21:29Карвахаль ўзига рақобатчи бўлган Трентнинг "Реал"га келгани ҳақида гапирди  6 21:09Давиде Анчелотти "Реал"даги энг ёмон ҳолат ҳақида гапирди  0 20:45Клублар ўртасидаги ЖЧда яна бир Беллингем порламоқда. У "Боруссия" учун инглиз топ клублари таклифларини рад этган  2 20:19Расман: Кепа "Арсенал"га ўтди  0 19:49"Арсенал" қанотни кучайтирмоқчи, лекин Мартинелли қолади  0 19:22"Футбол олами". Қаршида "триллер" рўй берди, "Навбаҳор"дан 6:0, "Бунёдкор"да суперкамбэк  1 19:06"Монако" "Барселона" ҳужумчисини ижарага олди  3 18:38"Арсенал" "Челси" вингери учун таклиф юборди  3 18:10Хаби Алонсо Родригонинг "Реал"даги роли ҳақида гапирди  2

"Навбаҳор": "Махтаорол" мағлуб этилди News

"Навбаҳор": "Махтаорол" мағлуб этилди

Бундан бироз вақт олдин жамоамизнинг навбатдаги назорат ўйини якунланди. “Навбаҳор”га бу сафар Қозоғистоннинг “Махтаорол” клуби билан баҳс олиб боришди.

Ўйин давомида устунликка эришган футболчиларимиз якунда 3:1 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритишди. Учрашувнинг биринчи бўлимида Неманья Йованович ва Мансур Саидовлар чиройли комбинация ташкил этишгач, сербиялик ҳужумчимиз ҳисобни очишга эришди. Бўлим ўрталарида Ойбек Қиличев қизил карточка олиб майдонни тарк этгач, томонлар келишувига кўра ярим ҳимоячи ўрнига Азизбек Турғунбоев майдонга тушди. Танаффусга оз вақт қолганида “Махтаорол” футболчилари ўртадаги мувозанатни тиклашга эришишди.

Иккинчи бўлимда футболчиларимиз гол уриш учун бир қатор хавфли ҳужумларни ташкил этишди. Уринишлар ўйин охирида ўз самарасини бериб, захирадан майдонга тушган Рўзимбой Аҳмедов “дубль” қайд этди. Дастлаб Аҳмедов Абдулазиз Султанов ошириб берган тўпни дарвозага аниқ йўллаган бўлса, иккинчи голини эса пенальтидан амалга оширди. 11 метрлик жарима зарбасини Азизбек Турғунбоев ишлаганди.

Учрашувни "Навбаҳор" қуйидаги таркибда ўтказди: Акмал Ортиқов, Аббос Отахонов, Жаҳонгир Меҳмонов, Тоҳир Шамситдинов, Алишер Саматов, Аъзам Алиев, Дилшод Жабборов, Ойбек Қиличев, Мирзоҳид Ғофуров, Мансур Саидов, Неманья Йованович.

Захирадан майдонга тушганлар: Нодир Ашурматов, Азизбек Турғунбоев, Рўзимбой Аҳмедов, Ҳасанбой Эргашев, Тимур Толипов, Абдулазиз Султанов, Илҳом Бойдедаев, Алишер Мирзаев.

Бу сафарги ўйинда ҳам Ғиёс Комилов кичик жароҳат туфайли майдонга туша олмаган бўлса дарвозабон Асилбек Омоновга мураббийлар дам беришга қарор қилишди. “Навбаҳор” навбатдаги назорат ўйинини 9 февраль куни Жиззахнинг “Сўғдиёна” клубига қарши ўтказади.

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика