Latest news

11:47"У осонликча топ-5 чемпионатларига бора оларди". "Пахтакор" ўринбосарлар жамоасининг собиқ мураббийи у билан ишлаган энг истеъдодли футболчи ҳақида  0 11:20Ўзбекистон кубоги финаллари тарихи. Қайси ўйинларда кимлар майдонга тушган?  3 11:00"Барселона" Ямалга тақиқ қўйди  3 10:39Мурод Исмоилов: “Кубок финалида ҳамма нарса бўлиши мумкин”  0 10:18Александр Мерзляков: "2010 йилги "Бунёдкор"га қарши кубок финалини эсимдан чиқара олмайман, бугун нима бўлишини якунда биламиз"  2 09:55Винисиус "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди  4 09:24Ўзбекистон Кубогини кетма-кет 2 марта ютган мураббийлар. Хомяков бугун улар сафига кирадими?  3 09:02Роналду кечаги мағлубиятдан сўнг қисқача фикр билдирди  7 08:37Тарихдан бунақаси бўлмаган! Абдуқодир Ҳусанов биринчи ўринга кўтарилиб олди  7 08:11Ямалнинг нима сабабдан "Эл Класико"да ўйини чиқмагани маълум қилинди  16 08:04Деярли бир тайм бир киши кам бўлиб қолган "Ал Иттиҳод" меҳмонда "Ал Насср"ни мағлуб этиб, кейинг босқичга йўл олди  9 07:58А Серия. "Милан"да дуранг, "Наполи"да эса ғалаба  1 07:46Ўзбекистон кубоги. Бугун ФИНАЛ  14 00:43Футзал бўйича Осиё ёшлар ўйинлари: Ўзбекистон ярим финалда Эрондан 14 та тўп қабул қилиб олди  8 23:28"Интер" дарвозабони 81 ёшли нафақахўрнинг ҳаётига зомин бўлди  1

"Навбаҳор" матбуот анжуманида Ўзбекистон - Эрон ўйини ҳақида савол беришди News

"Навбаҳор" матбуот анжуманида Ўзбекистон - Эрон ўйини ҳақида савол беришди

"Нассажи" ҳамда "Навбаҳор" ўртасидаги ОЧЛ гуруҳ босқичи 2-тур ўйинидан (1:3) сўнг меҳмон жамоа устози Самвел Бабаян ва учрашувнинг энг яхши футболчиси Остон Ўрунов матбуот анжуманида иштирок этишди.

Самвел Бабаян: "Мухлисларни ғалаба билан табриклайман. Сифатли ўйин учун йигитларга раҳмат айтаман. Ушбу ғалаба бизга кейинги босқичга чиқиш учун яхши имконият яратди".

- Гуруҳингизда қайси жамоа кейинги босқичга чиқади деб ўйлайсиз?

- Кейинги босқич? Бошидан гуруҳда "Ал Ҳилол" етакчи, қолган жамоаларда имконият бир хил деб айтгандим. Айни дамда 10 очко йиға олдик ва "Ал Ҳилол" сингари кейинги босқичга йўл олиш учун ажойиб имкониятга эгамиз.

Остон Ўрунов: "Ассалому алайкум, ушбу баҳсга яхши тайёргарлик кўрган эдик. Эронга фақат уч очко мақсадида ташриф буюрдик ва мақсадимизга эришдик".

- 4та баҳсда 10 очко тўпладингиз, бу жуда зўр натижа. Шундай бўлишини кутганмидингиз?

- Гуруҳимизда яхши жамоалар йиғилган. Бугун ғалаба қозондик, аммо бу осонликча содир бўлмади. Бизнинг квартетдаги клубларда яхши мураббий ва футболчилар жам бўлишган.

- Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ-2026 саралаши иккинчи босқичида Эрон билан ўйнайди. Бу ҳақида нима дея оласиз?

Остон Ўрунов: - Худо хоҳласа, Эронга қарши баҳсга яхши тайёргарлик кўриб, ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз.


Rating: +33   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика