Latest news

22:53Миржалол Қосимов: "Бугун тўп билан муомала қила олмадик"  0 22:26Баҳром Ҳайдаров: "ОКМКдек жамоани ютиш биз учун катта шараф"  1 22:15U-21 биринчилиги. 23-турда пешқадам ўзгарди, "Бунёдкор"дан 6:1 ва бошқа натижалар  0 21:47Шерзод Жўраев: "Ҳозир кўпроқ футболчиларни руҳан тиклаш устида иш олиб боряпмиз"  5 21:24Ҳаким Фузайлов: "Шогирдларимга охиригача курашишгани учун раҳмат айтаман"  4 21:08Суперлига. ОКМК ўз уйида "Қўқон-1912"га мағлуб бўлди  22 20:53"Ливерпул"нинг ёз учун асосий мақсади аниқ  3 20:22Ўзбекистон U-20 термасининг Қозоғистонга қарши ўйинлар учун қайдномаси маълум қилинди  4 19:49Ламин Ямаль 2-3 ҳафтага сафдан чиқди  10 19:2028 ёшли Матета илк бор Франция терма жамоасига чақирилди  2 18:58Суперлига. Иккита пенальти тепилган беллашувда "Навбаҳор" бир киши кам "Хоразм" билан дуранг ўйнади  25 18:18Ўзбекистон терма жамоаси таркибидан тушиб қолган футболчилар  28 17:54Ўзбекистоннинг Кувайт ва Уругвай билан ўйинлар учун таркиби маълум  48 17:38Мбаппе Винисиуснинг худбинлигидан норози  18 17:10АПЛ раиси лигалар ўйин тақвими бўйича ФИФА билан курашаётганини таъкидлади  0

"Навбаҳор": Машғулотлар давом этмоқда News

"Навбаҳор": Машғулотлар давом этмоқда

Tags :  Навбаҳор
"Навбаҳор"нинг Наманганда ташкил этилган дастлабки ўқув-машғулот йиғини давом этмоқда.

Дастлабки кунларда бир маҳаллик машғулот билан чекланилган бўлса айни пайтда жамоамиз аъзолари кунига икки маҳалдан шуғулланишмоқда. Эрталаб футболчилар тренажёр залида машқларни бажаришётган бўлса кечки пайтги машғулотлар сунъий қопламали майдонда ўтказилмоқда.

Таркибдаги ўзгаришлар ҳақида гап кетганида, жамоа сафига Абдулазиз Султановни қўшилганлигини айтиб ўтиш жоиз. Дастлабки кунги машғулотларда қатнашган Ҳожиакбар Юнусов, Жавоҳир Олимжонов, Ғолиббек Каримовлар эса ёшлар жамоаси билан мавсумга тайёргарлик олиб борадиган бўлишди. Аввал хабар бериб ўтганимиздек дастлабки йиғин 29 декабрга қадар давом этади. Йиғин давомида назорат ўйинини ўтказиш режаси ҳам мавжуд. Бу ҳақда кейинроқ хабар берамиз.

"Навбаҳор": Тайёргарлик бошланди

Олий лига-2016 якунлари. "Навбаҳор"нинг иштироки рақамларда

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика