Latest news

11:02“Бавария“ Испания МТЖ аъзосини сотиб олмоқчи  0 10:36“Бетис“ Антони бўйича МЮга таклиф билан чиқди  0 10:10“Бавария“ футболчиси фаолиятини “Ал Насср“да давом эттириши мумкин  0 09:45“Интер“нинг клублар ўртасидаги ЖЧга қайдномаси маълум  1 09:17Саудия Арабистонликлар яна бир топ мураббийни лигага олиб келишмоқчи  2 08:49“Ювентус“ мураббий борасида бир қарорга келди  0 08:20ПСЖ 2025/26 йилги мавсум учун уй либосини тақдим этди  0 07:52Трнет Александер-Арнольднинг “Реал“даги рақами маълум  4 07:25АПЛ жамоаси Родриго билан музокараларни бошлади  4 00:30Неъматилло Қуттибоев: "Омад сабабли ғалаба қозондик деб ўйлайман"  0 00:15Гёкереш "Спортинг" учун бошқа ўйнамаслигини маълум қилди. Клуб футболчига берган ваъдасини бажармаган  5 23:57Исломбек Исмоилов: "Куч ва тезлик томонидан рақибга ҳеч қандай имконият қолдирмадик"  1 23:2636 ёшли Перишич "Барса"га ўтмоқчи  2 23:07"Челси" Санчонинг МЮга қайтганини эълон қилди. Лондонликлар футболчини тўлиқ сотиб олмагани учун 5 млн евро тўлашади  4 22:44"Реал Мадрид"нинг Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати учун қайдномаси маълум  6

"Навбаҳор" машғулотига Россия ва бразилиялик легионерлар қўшилди News

"Навбаҳор" машғулотига Россия ва бразилиялик легионерлар қўшилди

Tags :  Навбаҳор
"Навбаҳор"нинг бугун эрталаб “Марказий” стадион майдонида ўтказилган машғулотида яна 2 нафар янги легионер якка тартибда шуғулланишди.

Мазкур хорижлик футболчиларнинг бири Россия, иккинчиси эса бразилиялик. Улар ҳақида батафсил тўхталадиган бўлсак, россиялик ҳужумчи Павел Игнатович 1989 йил, 24 майда Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида туғилган. Фаолияти давомида Россиянинг “Локомотив” ёшлар жамоаси (Санкт-Петербург, 2003-2007 йиллар), “Зенит” (Санкт-Петербург, 2007-2010 йиллар), “Химки” (Москва вилояти, 2010 йил), “Динамо” (Брянск, 2011-2012 йиллар), “Амкар” (Пермь, 2012-2013 йиллар), “Динамо” (Москва, 2013-2014 йиллар), “Томь” (Томск, 2013-2014 йиллар), “Мордовия” (Саранск, 2014-2017 йиллар), “Тамбов” (Тамбов, 2017-2018 йиллар), “Нижний Новгород” (Нижний Новгород, 2018-2020 йиллар) жамоаларида ўйнаган. Ўтган мавсумдан буён Россиянинг “Шинник” (Ярославль) жамоасида ўйнаётганди.


2009 йили Россия Ёшлар биринчилиги чемпиони бўлган ва ўша мавсумда 17 та гол уриб, Ёшлар биринчилиги тўпурари бўлган.

Бразилиялик ҳужумчи Коста Тенорио Гутинер (Гути исми билан машҳур) эса 1994 йилнинг 6 октябрида Бразилиянинг Сан-Паулу шаҳрида туғилган. Фаолияти давомида Бразилиянинг “Бонсусессо” (2015 йил), “Линенсе” (2016 йил), “Академика Витория” (2016-2017 йиллар), Украинанинг “Олимпик” (Донецк, 2017 йил), “Черноморец” (Одесса, 2018 йил), “Оболонь” (Киев, 2019 йил), Мальтанинг “Хиберниас” (2018 йил), Чехиянинг “Виктория Жижков” (Жижков, 2019 йил) жамоаларида тўп тепган. Ўтган мавсумдан буён Украинанинг “Авангард” (Краматорск) жамоасида ўйнаётганди.
 


Эслатиб ўтамиз, кеча “Навбаҳор” машғулотига 3 нафар янги легионер – сербиялик Боян Цигер ва Желько Димитров, бразилиялик Портела Де Аквино Сауло қўшилишганди. Энди кўрикдан ўтиш учун келган хорижлик футболчилар 5 нафарга етди.

Айни пайтда “Навбаҳор” таркибидан 3 нафар легионер – россиялик ва тожикистонлик ярим ҳимоячилар Иван Соловьёв ҳамда Эҳсони Паншанбе, сербиялик ҳужумчи Славиша Стоянович жой олишган.

Демак, “лочинлар” кўригига келган 5 нафар хорижлик футболчидан жамоа мураббийлар штабида яхши таассурот қолдирган икки нафари билан шартнома имзоланади.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.


“Навбаҳор”да икки нафар сербиялик ва бир нафар бразилиялик легионер кўрикдан ўтмоқда        

Rating: +15   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика