Latest news

02:00КЧЖ. ПСЖ "Сиэтл Саундерс"ни таслим қилди ва гуруҳда биринчи ўринни эгаллади, "Атлетико" ғалаба қозонган бўлсада уйга қайтади  5 01:54“Навбаҳор” ПФК раҳбариятида ўзгариш юз берди  3 01:20"Арсенал" словакиялик футболчи учун 70 млн. евро тўлашга тайёр, аммо "Лейпциг" 80 млн. евро сўраяпти  2 00:33Вадим Абрамов: "Барча мухлислардан узр сўрайман"  5 23:43"Ал Ҳилол" Тео Эрнандесни сотиб олишга жуда яқин  0 22:52"Реал" Родригони 90 миллион еврога баҳолади. Агар "Арсенал"га қизиқ бўлган вингер сотилса, Алонсога керакли ярим ҳимоячи сотиб олинади   3 22:35Осимхен дунёнинг энг кўп маош олувчи футболчиларидан бирига айланиши мумкин  3 21:55Суперлига. Абдухолиқовга аталган оқшомда "Динамо" жорий мавсумдаги илк мағлубиятини "Бунёдкор"дан қабул қилиб олди  75 21:35Про лига. "Олимпик-MobiUz" "Жайхун"ни йирик ҳисобда таслим қилди  2 21:15Фирмино учун янги чақириқ: Туркия клуби расмий таклиф билан чиқди  2 20:30ПСЖ Баркола ҳеч қаерга кетмаслигини билдирди  1 19:30"Реал" Лунинни МЮга қўйиб юбормади  1 18:53Эрон 2026 йилги Жаҳон чемпионатида иштирок эта олмаслиги мумкин  37 18:20"Барса" футболчиси Францияга кетмоқда  0 17:52Турки Ал аш-Шайх Англия клубини сотиб олиш ҳақида ўйламоқда  1

"Навбаҳор" - "Машъал". Учрашувдан олдинги қизиқарли фактлар News

"Навбаҳор" - "Машъал". Учрашувдан олдинги қизиқарли фактлар

Олий лиганинг 5-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Машъал" учрашувидан олдин "лочинлар" матбуот хизмати қизиқарли фактларни тақдим этди.

Ўтган турда мусобақа жадвалининг пешқадами (“Динамо”)ни сафарда мағлуб этган “Навбаҳор” бугун “Машъал”ни ўз майдонида қабул қилади.

Ўзбекистон чемпионатининг ушбу мавсумида Муборакликлар “Динамо” билан бирга энг кам гол ўтказиб юборган (1 дона) клуб бўлиб туришибди. “Газчилар” дарвозасини Марат Бикмаев ишғол қилган холос.

Худди “Навбаҳор” каби “Машъал” таркибида ҳам Ўзбекистон чемпионатининг жорий мавсумида биттадан ортиқ гол урган ўйинчи ҳозирча йўқ.

Ҳозирча “Машъал” сафарда гол ўтказмаган. Бундай кўрсатгич билан шунингдек “Динамо” мақтана олади холос.

Муборакликлар ўтказилган 4 ўйиннинг учтасини ўз майдонида ўтказганини қўшимча қилиш лозим. Шу боис жамоа меҳмондаги ўйинларда 100 фоизли кўрсатгич қайд этмоқда.

“Навбаҳор” ҳар бир ўйинда гол уришни уддаламоқда. “Машъал” эса биринчи турда “Локомотив” дарвозасига йўл топа олмаган.

Кетма-кет 3 ўйиндан буён “Машъал” ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб келмоқда. “Газчилар” дарвозабони Жавоҳир Илёсов 298 дақиқадан буён “қуруқ серия”ни намойиш этмоқда. Бу жорий мавсумда ҳозирча рекорд.



Ўтган турда майдондан четлатилган ярим ҳимоячимиз Ойбек Қиличев бугун жамоамизга ёрдам бера олмайди.

Бугунги учрашувни андижонлик Темурбек Тўхтасинов бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб боради.

Тўхтасинов Олий лиганинг амалдаги мавсумида бир ўйинда (2- тур, “Насаф” – “Бухоро” 2:1) ишлаган холос.

Бугун собиқ футболчиларимиз дарвозабон Ботир Носиров ва ўтган мавсумнинг биринчи ярмини "лочинлар" сафида ўтказган украиналик ярим ҳимоячи Владислав Павленко "Навбаҳор"га қарши майдонга тушиши мумкин.

Ярим ҳимоячимиз Мирзоҳид Ғофуров ва марказий ҳимоячимиз Ғиёс Комилов катта эхтимол билан собиқ жамоалари "Машъал"га қарши майдонга тушишади.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика