Latest news

12:32Эшитдик-да! "Навбаҳор" тез орада янги мураббийни таништиради  7 12:16"Локомотив" собиқ футболчисини ортга қайтарадими?  0 11:35"Навбаҳор" футболчисига бир қатор жамоалар қизиқмоқда  1 10:512026 йилги U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум  11 09:43Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси фаолиятини "Андижон"да давом эттириши мумкин  11 09:17ОКМК етакчиларидан бири жамоани тарк этди  2 08:52ЎзПФЛ. "Йил футболчиси" учун номзодлар сони яна биттага қисқарди  18 08:25"Бунёдкор" икки нафар легионери билан шартномани узайтирди  1 07:58"Андижон" "Локомотив" футболчиси билан шартнома имзолади  7 07:30ОКМК сардори Тошкент жамоасига ўтиши мумкин  0 03:03Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади  58 02:58А Серия. "Наполи" Римда "Рома"ни мағлуб этди  10 01:25Микель Артета: "Чемпион бўлишни истасак, шу руҳни сақлаб қолишимиз керак"  4 01:15Cамвел Бабаян — "Андижон" бош мураббийи  33 00:33Спаллетти "Ювентус" учун рекорд ўрнатди  2

"Навбаҳор" легионери Марушич: "Ўртоқлик ўйинларида ҳеч қачон бундай атмосферада тўп тепмаганман" News

"Навбаҳор" легионери Марушич: "Ўртоқлик ўйинларида ҳеч қачон бундай атмосферада тўп тепмаганман"

Туркия йиғинида қатнашаётган "Навбаҳор"нинг янги аъзоси, сербиялик ҳужумчи Зоран Марушич сайтимиз ходимларига интервью берди.

- Йиғин ҳақида фикрларингиз?

- Об-ҳаво ва майдон ҳолати зўр, йигитлар ҳам ўзаро жуда аҳил. Машғулотлар яхши темпда давом этмоқда, мавсумга астойдил тайёргарлик кўряпмиз.

- Собиқ клубингиз ("Динамо" Тбилиси - таҳр.) билан кичик муаммо юзага келганди. Ўша муаммо ҳал қилиндими?

- Ҳозирча йўқ. Менимча, бир ҳафтада ҳал бўлиб қолса керак.  

- Бу ҳолат ўзи қандай келиб чиққанди?

- "1+1" кўринишидаги шартнома "Динамо" (Тбилиси) томонидан нотўғри тузилган экан. Ҳозир бу иш билан адвокат шуғулланмоқда. Тез орада ҳаммаси менинг фойдамга ҳал бўлади.

- Демак, янги мавсумни "Навбаҳор"да бошлайсиз...

- Ҳа, албатта.

- Илк таассуротларингиз қанақа?

-  Барчаси супер!  "Навбаҳор" сафига қўшилганимдан хурсандман. Жамоа яхши шаклланган, жамоадошларим ҳам ажойиб. 

- Сиз Наманганда ўртоқлик учрашувларида қатнашдингиз. Ўша ўйинларга анча мухлис келди. Бу борада нима дея оласиз?

- Жуда ёқимли бўлди. Ўртоқлик ўйинларида ҳеч қачон бундай атмосферада тўп тепмаганман. Чемпионатда қандай бўлишини тасаввур қилиш қийин эмас. Қўллаб-қувватлаган наманганликларга раҳмат!


Rating: +31   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика