Latest news

19:22"Реал" Алонсо ўрнини босиши мумкин бўлган номзодларни аниқлаб олди  1 18:54Омадсизлар рейтинги: АПЛдан тушиб кетишга асосий даъвогарлар  5 18:26Ван Дейк, Салоҳ ва "Ливерпул"нинг бошқа асосий футболчилари Слот ишдан бўшатилишини талаб қилмоқда  4 17:58Кожонинг кейинги тақдири нима бўлади?  0 17:32"Реал" яна бир ҳимоячисини йўқотди  4 17:07​Breaking! Салоҳ "Интер"га қарши ўйин қайдномасидан тушиб қолди  5 16:42"Истиқлол" — Тожикистон чемпиони!  9 16:27"Нефтчи" мураббийи Бошкович штабида иш бошлади  1 16:01"Сўғдиёна" икки футболчиси билан ҳамкорликни давом эттиради  0 15:35Суперлига ўтиш ўйинида ишловчи ҳакамлар маълум  5 14:57Буадди Европа элитаси орасида талаш бўлмоқда  0 14:29"Реал" ва "Барселона" "Манчестер Юнайтед" футболчиси учун курашади  3 14:00"Локомотив" "Динамо" ҳимоячисига жиддий қизиқмоқда  1 13:31"Нефтчи"ни тарк этган футболчи "Навбаҳор"га ўтмоқда  9 13:04"Барселона" етакчисини "Манчестер Сити"га сотмайди  2

"Навбаҳор" лагеридан дарак: Турғунбоев қайтди, Ўрунов кетиш арафасида News

"Навбаҳор" лагеридан дарак: Турғунбоев қайтди, Ўрунов кетиш арафасида

Тошкентда Суперлиганинг иккинчи даврасига тайёргарликни бошлаган Наманганнинг "Навбаҳор" жамоаси таркибида янгиликлар мавжуд.

Деян Журжевич қўл остидаги жамоа кечадан бошлаб Тошкентда йиғилди ва пойтахтдаги "Daniel Hill" меҳмонхонасида истиқомат қилмоқда. Наманганликлар кунига икки маҳалдан машғулотлар ўтказишмоқда.

Жамоа таркибига таътилдан қайтган легионерлар Иван Соловьёв, Игорь Голбан ва Александр Касьян ҳам келиб қўшилган. Славко Лукич эса 12 июлдан бошлаб жамоа машғулотларига киришиши кутилмоқда. Энг асосий янгилик - дисквалификация муддати тугаган Азиз Турғунбоев жамоа машғулотларида иштирок этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, "Навбаҳор" футболчиси Азиз Турғунбоев қишки трансфер ойнаси пайтида бир вақтнинг ўзида иккита клуб - "Навбаҳор" ва "Пахтакор" билан шартнома имзолагани аниқланганидан сўнг ЎФА футболчини 6 ой муддатга футболдан дисквалификация қилганди.

Мажбурий таътил муддати якунланганидан сўнг футболчи кейинги фаолиятини яна "Навбаҳор" билан давом эттиришни маъқул кўрган кўринади. Азиз Турғунбоев кеча клуб ихтиёрига етиб келиб, бугундан машғулотларни бошлаган.

"Навбаҳор"га доир яна бир маълумот. Жамоа ярим ҳимоячиси Остон Ўрунов айни пайтда клуб истиқомат қилаётган меҳмонхонада "Локомотив" вакиллари билан келган ва "Навбаҳор" билан трансфер масаласи бўйича музокараларни ўтказмоқда. 

Аввалроқ Остон Ўрунов "Локомотив"га ўтишга яқинлиги ҳақида хабар бергандик. Агарда музокаралар кўнгилдагидек якунланса, унда тез орада томонлар трансфер масаласини расман ҳал этишади.

Rating: +26   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика