Latest news

00:12Микель Артета: "Барселона" "Ньюкасл" билан ўйинда Испаниядаги каби 1000 та пас ўйнай олмади"  1 23:43"Арсенал" Райс билан музокараларни бошлади  0 23:17"Челси" футболчиси бир ўйинга четлатилди  0 22:52"Реал" ҳимоячиси сафдан чиқди  2 22:30Майкл Оуэн АПЛнинг энг яхши жамоаси номини айтди  1 22:09Лиам Росеньор: "Челси"да ҳали имкониятлар бор. ЕЧЛда 3 гол фарқидан чиқиб кетиш ҳолатлари кўп бўлган"  3 21:48Пеп Гвардиола: "Доимо "Манчестер Сити"нинг яхши бўлишини истайман"  1 21:33Ўзбекистон U-17 термаси "Оқтепа"ни мағлуб этди  0 21:10Майкл Кэррик: "Скоулзнинг танқидига эътибор бермадим"  2 20:55Эшитдик-да: Суперлигадаги биринчи истеъфо маълум  11 20:41"Пахтакор"дан ҳайдалган бразилиялик ва португалияликлар ҳозир қаерда? Педру Морейра қарийб бир йилдан бери клубсиз  0 20:20Netflix Роналдиньо ҳақида ҳужжатли фильм чиқаради  1 19:58ЎФА раҳбарияти Янги Тошкент стадиони қурилиш жараёни билан танишди  13 19:31Ҳужумчи қишки трансфер барбод бўлганидан норози ва ёзда МЮни тарк этмоқчи  0 19:03"Реал" ҳимоячиси яна жароҳат олди ва "Манчестер Сити"га қарши жавоб ўйинини ўтказиб юборади  4

"Навбаҳор" Канчельскисдан қарзини узди News

"Навбаҳор" Канчельскисдан қарзини узди

ОФК назорати остида ўтадиган лицензиялаш жараёни якунига яқинлашди.

Унинг энг муҳим мезонларидан бири — клубнинг амалдаги ёки собиқ футболчи ҳамда мураббийларидан қарздорлиги бўлмаслигидир.

ФИФА Футболчилар мақоми ва ўтиши қўмитаси 2021 йилнинг 25 август куни "Навбаҳор" футбол клуби ва унинг собиқ бош мураббийи Андрей Канчельскис ўртасидаги низоли вазият юзасидан қарор чиқарган ва россиялик мутахассис даъвосини қисман қондириб, "Навбаҳор" футбол клуби собиқ бош мураббийига тўлов амалга ошириши лозимлигини белгиланган эди. Шунингдек, яна бир собиқ мураббий Алексей Беленков бўйича ҳам низоли вазият мавжуд эди. Кейинроқ футбол клуби ва икки мутахассис ўртасида тинчлик битими имзоланиб, қарздорлик келишилган муддатлар оралиғида бўлиб тўланишига келишилди.

Куни кеча "Навбаҳор" Канчельскис билан тўлиқ ҳисоб-китоб қилди. Аввалроқ Беленковдан қолиб келаётган қарздорлик бартараф этиб бўлинганди. Шу тариқа, Андрей Канчельскис тўловнинг якуний қисмини қабул қилиб олганини ёзма равишда тасдиқлади. "Навбаҳор" эса россиялик собиқ мураббийлари олдидаги молиявий мажбуриятларини тўлиқ бажарди.

Rating: -2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика