Latest news

02:00Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Реал Мадрид" "Ювентус" минимал ҳисобда енгиб, чорак финалга йўл олди  41 00:50"Арсенал" Гёкереш билан деярли келишиб олди  0 00:25Премьер лигага қайтган "Сандерленд" ўз тарихидаги рекорд трансферни амалга оширди  0 23:50Александр Ляказетт Саудия Арабистони юқори дивизиони дебютанти таркибига бориб қўшилди  1 22:45"Вест Ҳем" молиявий фейр-плей сабаб Кудусни "Тоттенхэм"га арзонроққа сотиши мумкин  0 21:55"Фенербахче" Шкринярнинг тўлиқ трансфери устида ишламоқда  0 21:29Карвахаль ўзига рақобатчи бўлган Трентнинг "Реал"га келгани ҳақида гапирди  6 21:09Давиде Анчелотти "Реал"даги энг ёмон ҳолат ҳақида гапирди  0 20:45Клублар ўртасидаги ЖЧда яна бир Беллингем порламоқда. У "Боруссия" учун инглиз топ клублари таклифларини рад этган  2 20:19Расман: Кепа "Арсенал"га ўтди  0 19:49"Арсенал" қанотни кучайтирмоқчи, лекин Мартинелли қолади  0 19:22"Футбол олами". Қаршида "триллер" рўй берди, "Навбаҳор"дан 6:0, "Бунёдкор"да суперкамбэк  1 19:06"Монако" "Барселона" ҳужумчисини ижарага олди  3 18:38"Арсенал" "Челси" вингери учун таклиф юборди  3 18:10Хаби Алонсо Родригонинг "Реал"даги роли ҳақида гапирди  3

"Навбаҳор": Йиғин режа асосида ўтмоқда News

"Навбаҳор": Йиғин режа асосида ўтмоқда

Иккинчи даврага тайёргарликни Чирчиқда давом эттираётган "Навбаҳор" белгиланган режа асосида шуғулланмоқда.
4 июнь куни 14.00да белгиланган манзилда тўпланган жамоамиз аъзолари шу куни кечки пайт машғулот ўтказишди. Бугундан эътиборан эса машғулотлар кунига икки маҳалдан ўтказилади. Машғулотларни “Кимёгар” ўйингоҳида олиб борилаётганлигини қайд этиш жоиз. Умумий ҳисобда Чирчиқдаги йиғинга 21 нафар футболчи жалб этилган. 6 июнь куни беларуслик ҳимоячи Юрий Рижко ҳам жамоа сафига қўшилади. Аввал хабар бериб ўтганимиздек, Юра юртимизга ҳужум чизиғида тўп сурадиган ҳамюрти Андрей Лясюк билан етиб келади.

Мураббийлар штаби биринчи даврани ёшлар таркибида ўтказган Муҳаммад Расулов ва Омон-Биик Ҳалиловларни ҳам Чирчиқдаги йиғинга жалб этган. Ўтган мавсумда оёғидан жароҳат олиб маълум муддатга сафдан чиққан ярим ҳимоячи Ғайрат Жўраев ҳам секин-аста аввалги спорт формасини тикламоқда.

Ғайрат ҳозирда якка тартибда шуғулланмоқда. Шу билан биргаликда Шаҳбоз Эркинов ҳам ҳозирча умумий гуруҳда шуғулланмаяпти. Ҳужумчида кичик жароҳат борлиги боис югуриш билан чекланмоқда. Қолган барча футболчилар машғулотларда тўлиқ иштирок этишмоқда. Чирчиқдаги йиғин давомида иккита ўртоқлик учрашувини ўтказиш ҳам режалаштирилган. Хусусан, футболчиларимиз 12 июль куни Муборакнинг “Машъал”, 14 июль санасида эса Навоийнинг “Қизилқум” клубларига қарши майдонга тушишади.

Чирчиқ йиғинида иштирок этаётган футболчилар рўйхати: Дониёр Усмонов, Хуршид Хўжаев, Раббим Ҳасанов, Раҳматулло Бердимуродов, Бахтиёр Ёқубов, Собир Ҳамидов, Шукурали Пўлатов, Шаҳбоз Эркинов, Азим Аҳмедов, Аъзам Алиев, Илҳом Бойдедаев, Ботир Тўрабоев, Алишер Маҳмудов, Абдумалик Абдуллаев, Тоҳир Шамсиддинов, Элёр Жаҳонов, Мансур Саидов, Отабек Валижонов, Муҳаммад Расулов, Ғайрат Жўраев, Омон-Биик Ҳалилов.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика