Latest news

18:39Александр Ежов: "Ҳақли ғалабага эришдик деб ўйлайман"  0 18:15Погба туя пойгаларига инвестиция киритди: "Спорт бу — спорт, асослари ўхшаш. Дунёдаги энг қиммат туяга эгалик қилишни хоҳлардим"  1 17:40Ван Бастен Салоҳ ҳақида: "Агар Мо шундай муносабат билдираётган бўлса, унинг ақли май қўнғизиникидек экан"  9 17:25Николя Пепе: "Роналду Месси ҳақида жуда кўп гапиради. "Наруто"да ким тинмай валдирайди? Саске. Ким жим юради? Наруто"  19 17:00"Хоразм" Суперлигада қолди, "Бухоро" Нукусга боради  45 16:40Камбэк: "Бавария" ҳимоячиси 262 кун деганда қайтди  0 14:55Ротен ЖЧдаги 3 дақиқалик танаффуслар ҳақида: "Футбол – бу бейсбол ёки баскетбол эмас, улар спортимизни ўлдирмоқда"  4 14:25Суперлигада қолиш учун плей-офф. Улар нега бу ерда?  9 13:40Гвардиола "Реал" билан ўйин ҳақида: "Менга "қасос" сўзи ёқмайди. Бу "Ман Сити" учун яхши синов. Агар Мбаппе бўлмаса, Винисиус ёки Родриго бор"  7 13:13"Реал" ва "Барселона" собиқ футболчиси энди Қирғизистон миллий терма жамоасини бошқаради  8 13:00Transfermarkt ва Championat.asia 2025 йилнинг энг яхшиларини аниқлашди   10 12:30"Челси" "Барса" устидан қозонилган 3:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг кетма-кет 4 та ўйинда ғалаба қозона олмади  13 11:48TVCOM'да бугунги тақвим: Ўтиш ўйини, Ҳусанов “Сити” билан Мадридда ва бошқалар  0 11:30Слот Салоҳ билан юзага келган зиддият ҳақида: "Ҳаётда ҳамма хато қилади, аммо ўйинчи хато қилганини тушуняптими? Ташаббус ундан чиқиши керакми ёки мендан?"  4 11:15“Fair-play”ни “Машъал”га беринглар  12

"Навбаҳор" жазоланиши мумкин News

"Навбаҳор" жазоланиши мумкин

"Пахтакор" Ўзбекистон кубогини чорак финалда тарк этди.

Navbahor

Jamshid Iskandarov - 17', Jamshid Iskandarov - 51'

Uzbekistan Cup. Round 1

02/09/2022, 20:00

1
:
2
Finished

Pakhtakor

Shahzod Azmiddinov - 14'

45'
90'
17'  Jamshid Iskandarov
51'  Jamshid Iskandarov
61'  Davron Khashimov (Azim Akhmedov)
68'  Diyor Turapov (Doniyor Abdumannopov)
68'  Asadbek Sobirjonov (Jasurbek Yakshibayev)
71'  Jamshid Boltaboev
14'  Shahzod Azmiddinov
14'  Dostonbek Hamdamov
20'  Farrukh Sayfiev
50'  Ikram Alibaev
66'  Ikram Alibaev (Abbosbek Fayzullayev)
83'  Odiljon Hamrobekov
86'  Farrukh Sayfiev (Mukhammadali Urinbayev)

Намангандаги баҳсдан кейин меҳмон жамоа вакиллари ташкилотчиликка нисбатан эътироз билдиришяпти. Клуб расмийларининг айтишича, ўйин тугашига 20 дақиқа қолганда майдон атрофида туриши керак бўлган захира тўплари йиғиштириб олинган. Стадионда бўлган сайтимиз ходими эса "ball boy"лар "Навбаҳор"нинг 2-голи урилганидан кейин тўпни тошкентлик футболчиларга узатиш ўрнига узоқроққа олиб қочганини билдирди.

Қоидага кўра, расмий учрашувда фойдаланиш учун камида 8 та тўп бўлиши керак. Уларни узатиб туриш учун майдон атрофида 10 нафар (энг камида) "ball boy" бўлиши лозим. Буни мезбон жамоа таъминлайди.

Агар "Пахтакор" вакилларининг гапи рост бўлса, учрашувнинг охирги 20 дақиқасида регламент қўпол равишда бузилган (16.11). 

Бу ҳақда маълумот олиш учун ярим тунда ЎзПФЛ ходимларини безовта қилдик. Ташкилот вакили мазкур ҳолат учрашув комиссари билан ҳозирча муҳокама қилинмаганини билдирди:

"Агар адашмаётган бўлсангиз, бу жуда хунук вазият. Эртага учрашув комиссари ўйин бўйича батафсил маълумот топширганидан кейин ҳолатни ўрганамиз. Шунақа бўлгани тасдиқланса, мезбон жамоага нисбатан тегишли тартибда чора кўрилади.

Хотиржам бўлишингиз мумкин, бунақа нарсаларни эътибордан четда қолдирмаймиз. Қайсидир клуб ўйин натижасига таъсир кўрсатиш учун энг майда деталлар орқали қоидани бузса ҳам, ЎзПФЛ тегишли тартибда чора кўриб келади".

Ёдингизда бўлса, бу жамоалар ўртасида Суперлиганинг биринчи даврасида кечган учрашувда бошқачароқ вазият бўлган: "Пахтакор" фан-клуби етакчиси Жавоҳир Шокиров техник зонада пайдо бўлиб, аутга чиқиб кетган тўпни рақиб футболчисига қайтариб бериш ўрнига, бошқа томонга намойишкорона тепиб юборган эди.  Шу туфайли ўйин якунлангач стадионда жанжал келиб чиққан. Тартиб-интизом қўмитаси эпизодни ўрганиб чиқиб, Тошкент клубини жаримага тортган эди.

Муаллифнинг телеграмдаги канали → ФР| футбол АНАЛИЗИ

Author :
Rating: -17   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика