"Навбаҳор": Иккинчи давра бошланмоқда
03 aug 2017 07:39
News
Жамоамизни “Обод”га қарши учрашувга тайёргарликни Тошкентда олиб бораётганлигидан хабарингиз бор.
Футболчиларимиз 16-тур учрашувига кўтаринки кайфиятда ҳозирлик кўришмоқда. Ҳафта бошида тиббий кўрикдан ўтган футболчиларимизнинг якуний тиббий хулосаси бугун маълум бўлади. Шунингдек, бугун жамоамиз вакиллари давралар оралиғида таркибга жалб этилган футболчиларни ПФЛда рўйхатдан ўтказишади. “Обод” билан ўтадиган учрашув эса 5 август куни Тошкентдаги “Жар” ўйингоҳида соат 17.30да бошланади. Бир кун олдин бўлиб ўтадиган ёшлар ўртасидаги баҳс ҳам 17.30да старт олади.
Ёшлар иштирокидаги ўйин “Обод” жамоасига қарашли майдонда бўлиб ўтади. Аввал “Навбаҳор” ва “Обод” жамоалари ўртасидаги баҳсни Олим Толибжонов бошчилигидаги ҳакамлар бригадасини бошқариб бориши ҳақида хабар бергандик.

Similar news
championat.asia
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
"Бухоро" Табатадзенинг голи эвазига "Арал"ни ютиб, Суперлигада қолди!
The Best 2025. ФИФАнинг 2025 йилнинг энг яхши футболчиси соврини учун номзодлар рўйхати эълон қилинди
"Арқадағ" мавсумдаги барча ўйинда ғалаба қозониб, учинчи бор Туркманистон чемпиони бўлди
Comments