Latest news

02:03"Манчестер Сити" ўртоқлик ўйинида "Палермо"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Ҳусанов майдонда ҳаракат қилди  16 01:25Расман: Нуньес 65 млн евро эвазига "Ливерпул"дан бошқа клубга ўтди  1 01:12"Эшитдик-да". Роналдиньо Тошкентга келади!  4 00:58ПСЖ 40+15 млн евролик трансферни амалга оширди  0 00:03"Барселона" Иньигонинг кетишини эълон қилди. Ҳимоячи "Ал Насср"га ўтмоқда  0 23:25Одил Абдумажидов: "Хато қилишга ҳаққимиз йўқ, "Қўқон-1912" билан 6 очколик ўйин бўлади"  0 22:49Ўртоқлик ўйинлари. МЮ пенальтилар сериясида "Фиорентина"дан устун келди, "Милан" "Лидс" билан дуранг ўйнади, "Арсенал" "Атлетик"ни таслим этди, "Рома" ва "Атлетико" эса инглиз клубларини мағлуб этди  1 22:33Риза Айвазов Мўғулистон клубига ўтди  6 22:11"Ньюкасл" 40 млн евролик трансферни амалга оширмоқда  0 21:37"Реал" собиқ футболчиси Эден Азар ПСЖга ўтиши мумкин эди  0 21:10Расман: Достон Турсунов Гонконг клубига ўтди  2 20:30"Ал Насср" Коман учун "Бавария"га 30 миллион евро таклиф қилишга тайёр  3 20:01Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Индонезиядаги халқаро ўртоқлик турнирида иштирок этиш учун Меданга йўл олди. Таркиб маълум  5 19:06"Пахтакор" клуби спорт директори "Бунёдкор" стадиони майсаси ҳақида нима дейди?  18 19:00"Пахтакор-79" хотирасига ўтказиладиган учрашувга Россия терма жамоасидан Тошкентга кимлар келади?  22

"Навбаҳор": Футболчиларимиз таътилга чиқишди News

"Навбаҳор": Футболчиларимиз таътилга чиқишди

Бугун "Навбаҳор" жамоаси аъзолари чемпионатда юзага келган танаффус туфайли қисқа муддатлик таътилга чиқишди.
Машғулотлар сўнггида мураббийлар йиғинда иштирок этаётган футболчилардан иккита таркиб ҳосил қилиб назорат ўйинини ташкил этишди. Уйчидаги ўйингоҳда ўтказилган учрашувда асосий таркиб аъзолари - Павел Леус, Жаҳонгир Меҳмонов, Тимур Яфаров, Қаҳрамон Маҳаммаджонов, Леонид Кошелев, Акрам Баҳриддинов каби футболчилар турли сабабларга кўра майдонга тушишмади. Хусусан Павел Леус бир кун олдин ватанига жўнаб кетган бўлса Қаҳрамон Маҳаммаджоновга мураббийлар уйланганлиги боис дам беришни лозим топишди. Учрашув эса “сариқ” либосда ҳаракат қилган футболчиларнинг 3:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Голларга Собир Ҳамидов (2 та), Рўзимбой Аҳмедовлар муаллифлик қилишди. Ягона жавоб тўпи эса Александр Лупашко ҳисобига ёзилди. Жамоамиз аъзолари клуб қароргоҳида 3 сентябр йиғилиб, “Бухоро”га қарши учрашувга тайёргарлик кўришни бошлашади. Павел Леус эса 4 сентябр куни ўз юртидан қайтиб келади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика