"Навбаҳор" ФК: Илҳом Мўминжонов билан музокара олиб борилмаган
22 sep 2020 13:45
News
"Навбаҳор" ФК: Илҳом Мўминжонов билан музокара олиб борилмаган
ушбу мақолада “Навбаҳор” клуби раҳбарияти келаси мавсумда жамоа рулига “Навбаҳор”нинг собиқ мураббийи Илҳом Мўминжоновни қайтармоқчи эканлиги, Мўминжонов клуб раҳбарияти билан музокаралар ўтказганлиги ва оғзаки келишув амалга ошганлиги, “Навбаҳор” ПФК раҳбарияти жамоанинг муваффақиятсизлигини айнан Илҳом Мўминжоновни рулга қайтариш орқали тўхтатмоқчи эканлиги таъкидланганди.
“Навбаҳор” ПФК ушбу мақола юзасидан шуни маълум қиладики, мазкур мақолада келтирилган фактлар асоссиз, яъни “Навбаҳор” клуби раҳбарияти томонидан Илҳом Мўминжонов билан “Навбаҳор”ни келаси мавсумда бошқариши тўғрисида ҳеч қандай музокара олиб борилмаган ва ҳеч қандай оғзаки келишув ҳам амалга ошмаган.
Клубнинг айни пайтдаги жамоа бош мураббийи Андрей Канчельскис билан амалдаги шартномаси бор.
Мухлислардан бундай асоссиз миш-мишларга ишонмасликни сўраймиз. “Навбаҳор” ПФКга оид ҳар қандай расмий хабар клуб расмий сайти ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида эълон қилинади, деб ёзади “Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.
Similar news
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Comments