“Навбаҳор” эртага украиналик ҳимоячининг трансферини эълон қилиши кутилмоқда
23 feb 2020 22:49
News
“Навбаҳор” эртага украиналик ҳимоячининг трансферини эълон қилиши кутилмоқда
24 февраль куни Наманган клубига легионер келиши кутилмоқда.
Сайтимизга маълум бўлишича, “Навбаҳор” яна бир легионер қўшиб олиш лимитига эга ва бу украиналик футболчи бўлади.
Ҳозирча унинг кимлиги эса сир тутилмоқда, аммо мазкур ўйинчи ўнг қанот ҳимоя позициясида ҳаракат қилиши айтилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, эртага “лочинлар” жамоанинг янги аъзоларини оммага танишитиради ҳамда катта эҳтимол тадбирда легионер ўйинчининг ким эканлигига аниқлик киритилади.
Аввалроқ, наманганликларнинг янги мавсумда фойдаланиши мумкин бўлган формасининг тахминий кўринишини эътиборингизга хавола этгандик.
Link :
Source : Championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments