Latest news

02:20Ироқ. Темиров гол урган ўйинда "Арбил" дуранг ўйнади  0 01:02Футзал. Осиё чемпионати бошланди  0 00:58"Ювентус" Сенесини сотиб олмоқчи. Футболчига "Барселона" ва "Атлетико" ҳам даъвогар  0 00:34"Атлетико" Горетцканинг агентлари билан музокара ўтказмоқда  0 00:06Андре Онана собиқ жамоасига қайтиши мумкин  1 23:35Тэмми Абрахам расман АПЛга қайтди  5 23:05Моуринью: "Арбелоа энг севимли ўйинчиларимдан бири эди. Унга босим бегона"  3 22:35"Бунёдкор" назорат учрашувида Косово клубига мағлуб бўлди  0 22:27Эрон. "Трактор" ва "Истиқлол" ўз учрашувларида ғалаба қозонишди  1 21:41Эндрик: "Бу ҳали бошланиши"  0 21:22"Челси" қишдаёқ Стерлинг билан хайрлашишга қарор қилди  0 20:32Пьянич расман фаолиятини якунлади. У Қозоғистон клубига ўтмайди  4 19:53"Бухоро" Руминия жамоаси билан дурангга рози бўлди  2 19:32Ўзбекистон U-16 термаси "Бунёдкор" U-19 жамоасидан устун келди  3 19:13Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Хитойга етиб борди  9

"Навбаҳор": Чипталар нархи арзонлашди News

"Навбаҳор": Чипталар нархи арзонлашди

Наманганнинг “Навбаҳор” ПФК янги раҳбарияти жамоа мухлислари учун яна бир хайрли ишга қўл урди.

Суперлига 19-тури доирасидаги “Навбаҳор” – “Пахтакор” учрашувидан бошлаб, "лочинлар" ўз уй ўйинларини ўтказадиган “Марказий” ўйингоҳга кириш чипталари арзонлаштирилиб, 30 минг сўмлик чипта нархлари 20 минг сўмга туширилди.

Энди севимли жамоа ишқибозлари 4,5, 6, 7, 8,9, 14, 15, 16, 17, 18 ва 19 секторлар учун 15 минг,  2,3, 10, 11, 12, 13, 20 ҳамда 21-секторлар учун 20 минг сўмдан чипта харид қилишлари мумкин.

Бундан ташқари, “Навбаҳор” – “Пахтакор” учрашуви учун чиқарилган ҳар бир чипта ютуқли ҳисобланиб, “Навбаҳор” мухлислари харид қилган чипталарига 2 дона  смартфон, “Навбаҳор” клуби бренди остидаги футболкалар, соябонлар ва “Навбаҳор” жамоаси футболчиларининг имзолари туширилган тўплар ютиб олиш имкониятига эга бўлишади.

Демак, ишқибозлар харид қилган чипталарига севимли жамоалари иштирокидаги ўйинни томоша қилишдан ташқари, ўз уйларига совғалар билан қайтиш имкониятига ҳам эга бўлишади.

 
Бундан ташқари, “Навбаҳор” – “Пахтакор” учрашувидан олдин Наманганнинг таниқли хонандалари томошабинларга ўзларининг дилрабо куй-қўшиқлари билн завқ улашишади.

Суперлига 19-тури доирасидаги “Навбаҳор” – “Пахтакор” учрашуви учун чипталар 26 июлдан сотувга чиқади. Мазкур баҳс 28 июль куни соат 20:00да старт олади.  

“Навбаҳор” ПФКнинг барча саъй-ҳаракатлари мухлисларга яхши ва қулай шарт-шароитлар яратишдан иборат.

Севимли жамоангиз -  “Навбаҳор”ни қўллаб-қувватланг ҳамда махсус совғаларга эга бўлинг!

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Rating: +25   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика