Latest news

19:38"Бу ғирт тентаклик": Рабьо Австралияда ўтадиган "Милан" – "Комо" учрашувини танқид қилди  0 19:23Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон - Кувайт 2:0 (матнли трансляция)  42 19:12МЮ асосий футболчиси тез орада жамоа машғулотларига қайтади  0 18:44Аббос Файзуллаев жароҳат олди  6 18:10Элдор Шомуродов Азиз Ҳайдаровга етиб олди   4 17:35"Манчестер Юнайтед" "Ливерпул"нинг трансфер мақсади учун "катта пул" тўлашга тайёр  0 17:04"Барселона" Бундеслиганинг энг яхши ҳужумчиларидан бирини сотиб олишга тайёр. Нархи ошкор қилинди  3 16:35Малайзиянинг қонунни "айланиб ўтиш" уриниши ўхшамай қолди  1 16:15Чеферин: "УEФА ҳеч қачон атиги 12 та клуб учун мусобақа яратмайди"  0 15:51Кувайт билан охирги учрашувда Ўзбекистон таркибида кимлар бўлган?  5 15:22Ўзбекистон – Кувайт учрашувини кимлар шарҳлаб боради?  20 15:00Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Қозоғистон футбол федерацияси раҳбарлари учрашуви бўлиб ўтди  2 14:40"Андижон", "Нефтчи" ва "Пахтакор"га турли сабабларга кўра жарима солинди — Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  7 14:16"Барселона" рекорд даражада даромад кўрди  19 13:48"Қайрат" Чемпионлар Лигасидаги иккита мағлубиятдан кейин қанча ишлаб олди?  2

"Навбаҳор": Аҳмедов ва Хурсановнинг ўйин борасидаги фикри News

"Навбаҳор": Аҳмедов ва Хурсановнинг ўйин борасидаги фикри

"Хоразм" - "Навбаҳор" учрашувидан сўнг беллашувда урилган голларга муаллифлик қилган Рўзимбой Аҳмедов ва Равшан Хурсанов ўз таассуротлари билан ўртоқлашишди.

"Ўйин кутилганидек оғир кечди. Жамоамиз мураббийларнинг берган кўрсатмаларини аъло даражада бажарди. Кўриб турганингиздек бугун яхши натижа қайд этдик. Мазкур учрашувга жиддий тайёргарлик кўрилганди. Зеро рақибни ҳам кучсиз деб бўлмайди. Ушбу ўйинда эришган натижамизни кейинги беллашувларда ҳам такрорлашга ҳаракат қиламиз. Дебютим ҳақида тўхталадиган бўлсам, биринчи голимни илк ўйиндаёқ уришимда жамоадош акаларим ва мураббийларимнинг хиссаси беқиёс. Голим билан "Навбаҳор" мухлисларини хурсанд қилдим деб умид қиламан. Чемпионатимизнинг навбатдаги учрашувларида ҳам "лочинлар" ишқибозларини чиройли голларим билан шод қилишга ҳаракат қиламан", - дейди Хурсанов.

"Бугунги ўйин қийин бўлди. Айниқса биринчи тайм оғирроқ ўтди десам муболаға бўлмайди. Дастлабки бўлимда бир нечта вазиятлардан унумли фойдалана олмадик. Худога шукур, учрашувнинг иккинчи ярмида бор кучимиз билан ҳаракат қилиб, тўртта гол урдик. Бунинг учун бизни қўллаб-қувватлаб турган мухлисларимизга ҳам рахмат айтаман. Ушбу беллашув "Динамо"га қарши ўйин олдидан тайёргарлик бўлди. Худо хоҳласа Самарқанддан ижобий натижа билан қайтишга қўлимиздан келганча ҳарақат қиламиз", - деди Аҳмедов.



Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика