Latest news

09:37Эшитдик-да тасдиқланди. Шерзод Игамбердиев расман ЎФАдан кетди  0 09:11Суперлига. Бугун ФИФА кунларидан сўнг навбатдаги турга старт берилади  1 08:40Криштиану Роналду яна бир рекордни такрорлади  0 08:10U-23 Осиё кубоги. Финал босқичига йўл олган барча жамоалар номи маълум  6 07:48ЖЧ масаласини ҳал қилган Бразилия ва Аргентина мағлуб бўлди ва бошқа натижалар  0 01:39ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан 11:1, Холанддан 5та гол, Англиядан йирик, Португалиядан иродали ғалаба  12 01:15АПЛда ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  3 00:44"Фенербаҳче" Моуриньюдан кейинги бош мураббийини эълон қилди  2 00:14Холанд термадаги 45-ўйинида 44-голини урди  6 23:49Халқаро ўртоқлик турнири. Ўзбекистон U-17 Марокашга мағлуб бўлди  14 23:24Меньяннинг "Челси"га ўтмагани сабаби маълум бўлди  1 22:27Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинга киришди. Олдинда Япония билан ўйин бор  3 21:36"Динамо" назорат учрашувида "Локомотив"ни ютди  3 21:13U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон Шри-Ланкани йирик ҳисобда енгди ва гуруҳда биринчи бўлди  22 20:19Владо Радманович: "Афсуски, Катанецнинг ҳозирги ҳолати яхши эмас"  31

"Навбаҳор": 12- турга тайёргарлик қизғин News

"Навбаҳор": 12- турга тайёргарлик қизғин

12- тур доирасида "Олмалиқ" билан бўлажак учрашувга жамоамиз 11 июнден бошлаб тайёргарлик кўриб келмоқда.
Бугун ҳам машғулотлар "Баркамол авлод" ўйингоҳида ўтказилди. Таркибдаги йўқотишларга тўхталадиган бўлсак, фақатгина ҳимоячи Темур Яфаров оёғидаги жароҳат туфайли жамоа билан шуғулланмади. Сафга қайтганига икки хафта бўлган ярим ҳимоячи Ғайрат Жўраев эса якка тартибда индивидуал дастур асосида машқлар бажарди. Аввалги беллашувларни жарохат сабабли қолдириб юборган Мансур Саидов умумий гуруҳ билан бирга тайёргарлик олиб борди. Жамоадаги муҳит аъло даражада эканлигини футболчиларнинг қувноқ кайфитидан пайқаш қийин эмас.

Зоҳид Нурматов ва Мустафо Байрамов бошчилигида ўтган машғулот жараёни асосан эътибор ҳужум ташкил этиш ва дарвозага аниқ зарба беришга қаратилди. Шундан сўнг таркиб иккига бўлиниб, икки маротаба тўпга тегиниш шарти билан ўзаро ўйин ўтказилди. "Кўклар" ҳамда "Қизиллар" ўртасида кечган баҳсда 4:2 ҳисобида қизил рангли экипировка кийган жамоа қўли баланд келди. Голларга Алишер Маҳмудов (иккита), Абдумалик Абдуллаев, Отабек Валижонов, Собир Ҳамидов ҳамда Шаҳбоз Эркиновлар муаллифлик қилишди.

"Кўклар": Хуршид Хўжаев, Тохир Шамсиддинов, Дурбек Умаралиев, Шукурали Пўлатов, Аъзам Алиев, Роббим Ҳасанов, Мансур Саидов, Элёр Жаҳонов, Азим Аҳмедов, Собир Ҳамидов, Шаҳбоз Эркинов,   
"Қизиллар": Дониёр Усмонов, Ботир Тўрабоев,  Юрий Рижко, Раҳматулло Бердимуродов, Бахтиёр Ёқубов, Отабек Валижонов, Алишер Маҳмудов, Илҳом Бойдедаев, Соҳиб Абдуллаев, Абдумалик Абдуллаев

"Олмалиқ"қа қарши ўйин 14 июн (шанба) куни "Марказий" ўйингоҳимизда соат 18.30 да бошланади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика