Latest news

17:11Эндрик январь ойида Лига 1нинг энг яхши футболчиси деб топилди  3 16:40"Фиорентина"да юрак хуружини бошдан кечирган Бове 14 ойдан сўнг футболга қайтди  1 16:06Рэшфорд яна "Барселона" машғулотларини ўтказиб юборди  2 15:35Назорат ўйини. “Ғазалкент” Россия жамоасига қарши ўйинда 0:4 ҳисобида мағлуб бўла туриб, якунда дуранг қайд этди  1 15:02"Арсенал" норвегиялик вингерни нишонга олди  3 14:20"Ливерпуль” Англия терма жамоасининг янги юлдузини трансфер қилишга келишиб олди  4 13:37Пулишичга “Арсенал”, МЮ ва "Тоттенхэм" қизиқмоқда. "Милан" хавбекни 70-80 млн еврога сотишга тайёр  8 13:10“Ман Сити”, “Ливерпуль” ва “Ман Юнайтед” кузатаётган футболчи 100 млн еврога баҳоланмоқда  5 12:34Шомуродов яна тўпурарлар жадвалида биринчи ўринга қайтадими? Бугун Туркияда Истанбул дербиси бўлиб ўтади, унда ҳамюртларимиз иштирок этади  11 12:27"Манчестер Сити" Игор Тиагони ўз сафига қўшиб олмоқчи  3 11:54"Бавария" Виктор Осимхенни сотиб олиши мумкин  0 11:25Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси "Андижон"га ўтмоқда  11 11:22Жозе Моуринью Португалия терма жамоасини бошқаради  5 10:50Ёрқин Назаровга янги мавсумда беларуслик мураббий кўмаклашади  2 10:05Арне Слот: "VAR фақат аниқ ҳолатларда ишлаши керак"  3

Навас Коста-Рикага чорак финал "чипта"сини ютиб берди News

Навас Коста-Рикага чорак финал "чипта"сини ютиб берди

Жаҳон чемпионатининг ҳар бир ўйини шиддат ва қизиқарлиги борасида бир-биридан қолишмаяпти.

Бу сафарги нимчорак финали ўйинида мундиалда катта шов-шув кўтарган Коста-Рика ўзининг энг яхши ўйини кўрсатмасдан туриб плей-оффга чиққан Греция жамоалари ўртасидаги баҳснинг гувоҳига айландик.


Учрашув ҳақида тўхталадиган бўлсак, ўйинни греклар анча фаоллик билан бошлашди. Кутилмаганда Греция терма жамоаси ҳимоявий ўйинни эмас, балки ҳужумкор услубни танлашди. Коста-Рика эса асосан қарши ҳужумларда ҳаракат қилди.  Аммо биринчи бўлимда Коста-Рика уюштирган ҳужумлар хавфлироқ кўриниш олди. Грециянинг кўплаб ҳужумлари бесамар якунланди.

Иккинчи бўлимни ҳам греклар фаоллик билан бошлашди. Лекин тўп киритиш Коста-Рика жамоасига насиб этди. Жамоа сардори Брайан Руиз жарима майдончаси олдидан Греция дарвозабони Карнезисни доғда қолдирди ва ҳисобни очди, 1:0.

Ўтказиб юборилган голдан сўнг Греция янада ҳужумкорликни оширди. Таркибда ҳам бир қатор ўзгартиришлар киритилди. Гекас ҳамда Митроглу сингари ҳужумчилар майдонга туширилди. Ушбу ўзгаришлардан кейин Греция янада кўпроқ ҳужумлар ташкил этди. Аммо Коста-Рика посбони Навас шу куни бир қанча вазиятда жамоаси жонига оро кирди. 


Коста-Рикада ҳам қарши ҳужумларда имкониятлар юзага келди, лекин шу куни Кэмпбелл бир қатор вазиятларни кўкка совурди.

Учрашув якунланишига саноқли дақиқалар қолганида грекларнинг ўнг қанотдан ташкил этган ҳужуми гол билан якунланди. Самараснинг тепган зарбасини Навас қайтаришга эришди, лекин қайтган тўпга биринчи бўлиб зарба берган Сократис Папастатопулос учрашувдаги мувозанатни тиклади, 1:1.

Қўшимча таймларда греклар катта устунлик билан ҳаракат қилишди. Лекин бир неча вазиятларда уларга омад етишмади ва Коста-Рика посбони Навас жуда ишончли ҳаракат қилди.

Қўшимча бўлимларда ҳам ғолиб номи аниқланмагандан сўнг, навбат пенальтилар сериясига етиб келди. "Лоторея"да баҳсида омад Коста-Рика жамоасига кулиб боқди ва улар чорак финал йўлланмасини қўлга киритишди.



Энди Коста-Рика жамоаси чорак финалда Голландия терма жамоаси билан куч синашади.


ЖЧ-2014, 1/8 финал босқичи.

Коста Рика - Греция 1:1 (пен. 5:3)
30 июнь. 01:00
Бош ҳакам
: Бенжамин Уильямс (Австралия).
Ёрдамчи ҳакамлар
: Мэтью Крим (Австралия), Хоқон Аназ (Австралия).
Захира ҳаками
: Наваф Шукралла (Баҳрайн).

Голлар
: Руиз (52), Папастатопулос (90).

Коста-Рика
: Навас, Гамбоа (Акоста, 77), Дуарте, Гонсалес, Уманья, Диас, Боржес, Техеда (Куберо, 66), Руис, Боланьос (Бренес, 84), Кэмпбелл.

Греция
: Карнезис, Торосидис, Манолас, Холебас, Самарис (Митроглу, 58), Папастатопулос, Карагунис, Маниатис (Катсунарис, 78), Салпингидис (Гекас, 69), Самарас, Христодулопулос.

Огоҳлантириш
: Самарис (36), Дуарте (43), Техеда (49), Гранадос (56), Руиз (70), Манолас (73), Навас (89).

Четлатиш
: Дуарте (68). 

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика