Latest news

14:12"Барселона" Рэшфордни сотиб олишга мойил  0 13:26Йошко Гвардиол — "Барселона"нинг трансфер мақсади  3 12:58"Манчестер Юнайтед" Дюмфрисни нишонга олди  1 12:25Нико Пас "Реал" туфайли "Манчестер Сити", "Ливерпуль”, "Челси" ва "Арсенал" таклифларини рад этди  2 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Челси", "Ман Сити", "Ливерпуль", "Реал" ва бошқалар  0 11:51"Атлетико" "Бавария" ярим ҳимоячиси Горецкага қизиқиш билдирмоқда  0 11:29"Насаф": Абдувоҳид Неъматов билан шартнома узайтирилди  7 10:44Уэйн Руни Жуд Беллингем ҳақида фикр билдирди  0 10:16Сака "Арсенал" тарихидаги энг кўп маош оладиган футболчига айланади  0 09:49"Арал" тўпурари фаолиятини Суперлигада давом эттиради  0 09:23"Навбаҳор" футболчиси ОКМКни танлади  1 08:56"Хоразм" футболчисига Суперлиганинг 4 клубидан қизиқиш бор  0 08:30"Андижон" дарвозабони Қирғиз Республикасида "Йил футболчиси" бўлди  5 08:02Забиҳилло Ўринбоевнинг "Навбаҳор"даги тақдири маълум  5 07:36"Пахтакор" футболчиси ОКМКга ўтмоқда   1

"Насаф"нинг рақиби "Ал Васл" ҳақида News

"Насаф"нинг рақиби "Ал Васл" ҳақида

Осиё Чемпионлар лигасининг 2-турида “Насаф” Бирлашган Араб Амирлигининг “Ал Васл” клуби билан ўз майдонида баҳс олиб боради.

Мазкур учрашув Қарши шаҳридаги ”Марказий” стадионда 20 февраль, сешанба куни соат 18:00да бошланади.

"Насаф" клуби матбуот хизмати “Ал Васл” ҳақида умумий маълумотларни келтириб ўтди.

Тўлиқ номи: “Ал Васл” футбол клуби (Дубай шаҳри, Бирлашган Араб Амирлиги)
Ташкил бўлган йили: 1960 йил
Лақаби: “Гепардлар”
Клуб президенти: Мухаммад Ахмад Бин Фахад
Клуб бош мураббийи: Родолфа Аррауабаррена (Аргентина)
Стадиони: Забел стадиум, Дубай (сиғими: 18000)
Эришган ютуқлари: БАА Про лигасининг 7 карра чемпионати, 2 карра БАА кубоги соҳиби, Форс қўлтиғи чемпионлар кубоги соҳиби.

“Ал Васл” клуби БАА Про лигасининг ўтган 2016/17 йиллардаги мавсумида  2-ўринни эгаллаган ва ОЧЛ-2018да иштирок этиши ҳуқуқини қўлга киритган. БАА Про лигаси 1977 йилда ташкил бўлган бўлиб, айни пайтда 14 жамоа чемпионлик учун кураш олиб боради.

“Ал Васл” клуби бу йилги ички чемпионатда 16 учрашувдан сўнг 32 очко тўплаб, турнир жадвалининг учинчи поғонасини эгаллаб турибди. Шунингдек рақибимиз Қаршига келиши олдидан БАА кубогининг чорак финалидаги жавоб учрашувини ҳам ўтказди. Урашувда “Ал Наср” билан куч синашиб, кичик 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди (дастлабки учрашув-2:2) ва ярим финал йўлланмасини қўлга киритди.

“Ал Васл” жамоасини 2011/2012 йиллардаги мавсумда жаҳон футболининг афсонаси бўлмиш Диего Марадано ҳам бошқарган.

Айни пайтда эса унинг ҳамюрти Родолфа Аррауабаррена “Ал Васл”га устозлик қилмоқда.

Жамоа таркибида маҳаллий футболчилар билан бирга, тўрт нафар легионер футболчилар ҳам тўп тепишмоқда. Булар бразилиялик ярим ҳимоячилар Фабио Лима, Роналдо Мендес ва ҳужумчи Кайо Канедолардир. Ярим ҳимоячи Энтони Касерес эса Австралиялиядан.


“Ал Васл”нинг кейинги учрашувларда майдонга тушаётган таркиби.

Дарвозабонлар:


1.Султон Ал Мантери
12.Юсуф Абдулла

Ҳимоячилар:

3.Абдуллоҳ Салоҳ
4.Абдулла Жассим
6.Воҳид Исмоил
44.Салим Жума Алазизи
55.Ахмад Эсса Жума
77.Ҳазза Ал Фарези

Ярим ҳимоячилар:

5.Али Салмон Ал Балуши
8.Энтони Касерес (Австралия)
10.Фабио Лима (Бразилия)
13. Холид Ал Шайбони
15.Абдулла Ал Нақби
17.Роналдо Мендес (Бразилия)
24.Ҳамад Ал Блуши
78.Халил Хамис
88.Ҳумаид Аббос

Ҳужумчилар:

7.Кайо Канедо (Бразилия), жамоа сардори
22.Муҳаммад Ҳасан
99.Али Солиҳ


Жамоанинг ҳозирги пайтдаги тўпурари Фабио Лима ҳисобланади. Бу футболчи рақиблари дарвозасини 17 марта ишғол қилган. Кайо Канедо эса 12 марта гол муаллифи бўлган.

“Насаф” бу сафар ана шундай жамоага қарши баҳс юритади.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика