Latest news

19:21Тимур Кападзе: "Колумбия билан учрашув кўп нарсани ҳал қилади"  4 19:00Сержиу Консейсау: "Насаф"нинг ўйин сифати эгаллаб турган ўрнидан мутлақо фарқ қилади, лекин биз тайёрмиз"  5 18:54"Насаф" "Ал Иттиҳод"га қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум қилинди  1 18:38"Сўғдиёна" хавбеки "Навбаҳор"га ўтмоқда  2 18:10"Челси" ҳимоячисини қўйиб юборишга тайёр  0 17:36Бруну Фернандеш тахминан 1 ойга сафдан чиқди — ОАВ  0 17:05Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди  13 16:38ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон йилни 50-ўринда якунлади  17 16:21Африка Кубоги ғолиби қанча маблағ ишлаб олиши маълум бўлди  1 15:46Игорь Сергеев йил футболчиси бўлишда Жамшид Искандеровни қанча фарқ билан ортда қолдирди?  4 15:20Ўзбекистон футзал терма жамоаси ёпиқ эшиклар ортида ўтган ўйинда Россияга имкониятни бой берди  3 15:04"Динамо" янги мавсумга тайёргарликни Самарқандда бошлайди  4 14:35Канте, Фабиньо, Бергвейн, Бензема... "Насаф"нинг Элит ОЧЛ 6-туридаги рақиби ҳақида  6 14:10"Чемпионлик? Бу қўлимиздан келадиган иш" — Равшан Ҳайдаров  8 13:35Nike, Adidas ёки Under Armour? Жаҳон брендлари Мбаппе учун курашга киришди  0

"Насаф"нинг ОЧЛдаги бўлажак рақиби эски "қадрдонлар" News

"Насаф"нинг ОЧЛдаги бўлажак рақиби эски "қадрдонлар"

Қаршининг "Насаф" жамоаси ОЧЛ гуруҳ босқичига чиқиш йўлида Иорданиянинг "Ал Файсали" клубига қарши дуч келмоқда.

Иорданиянинг амалдаги чемпиони "Ал Файсали" "Насаф" учун бегона рақиб эмас. Ушбу жамоалар 2011 йили ОФК кубогининг 1/16 финал босқичида  тўқнаш келишганди. Қаршида бўлган баҳсда "аждарлар" 2:1 ҳисобида ғалаба қозониб, нимчорак финалига йўлланмани қўлга киритишганди.

ОФК Кубоги-2011
1/16 финал.
"Насаф" - "Ал Файсали" 2:1
Қарши, "Марказий" стадион (15000 томошабин)
Голлар: Лутфулла Тўраев (28), Илҳом Шомуродов (56) - Анас Ҳижах (78)

Айнан ўша йили "Насаф" ОФК кубогида зафар қучганди.

Ўшанда "Насаф"ни украиналик таниқли мутахассис Анатолий Демяненко бошқарган.
"Ай Файсали" рулида эса Ратеб Ал-Авадат бўлган.

Бу қизиқ, лекин факт! "Ал Файсали" "Насаф"га қарши ўйиндан кейин, аниқроғи, 2011 йилдан 2017 йилга қадар  оз эмас, кўп эмас нақд 21 нафар мураббийни истеъфога чиқарди.

Мураббийлар қўнимсизлиги давом этаётган жамоани айни пайтдаги янги бош мураббийи Драган Талажич ҳам "Насаф" учун бегона эмас.


Чунки ушбу мутахассис ОФК кубоги финалида "Қувайт СК" жамоаси бош мураббийи сифатида Қаршида "Насаф" меҳмони бўлган.

Демак "Насаф"нинг бўлажак рақиби нотаниш эмас.

"Ал Файсали" ҳам, жамоа бош мураббийи Талажич ҳам Рўзиқул Бердиевга яхши таниш бўлган рақиб.
Чунки уларга қарши ўйинларда Рўзиқул Бердиев ўша пайтдаги бош мураббий Анатолий Демяненкога ёрдамчи сифатида фаолият олиб борган.
Озми-кўпми, Бердиев ҳам бўлажак рақиблари ҳақида тасаввурга эга.

Қизиқ томони, "Файсали" учун ҳам, Талажич учун ҳам Қарши сафари муваффақиятсиз бўлган.

Умид қиламизки, бу сафар ҳам "Ал Файсали" ҳамда Драган Талажичнинг Қаршига уюштираётган сафари "Насаф" учун муваффақиятли якун топади.

"Насаф"нинг ҳозирги таркибидан фақатгина ҳимоячи Мақсуд Каримов ўша пайтда "Ал Файсали"га қарши майдонга тушганди.

Айни пайтда "Ал Файсали" Иордания чемпионатида 4-поғонада бормоқда. Драган Талажич "Ал Файсали"га келганидан кейин жамоанинг натижалари анча яхшиланди. Жамоа кетма-кет ғалабалар сериясини бошлаб олди.

ОЧЛ-2018. Плей-офф баҳслари 30 январь куни бўлиб ўтади

Rating: +39   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика