Latest news

02:00Камбек! 0:2 ҳисобида мағлуб бўлаётган "Милан" ғалаба қозонди ва Суперкубок эгасига айланди  18 01:32Навбат "Барселона"га келгандами? RFEF дагилар рўйхатдан ўтказиш қоидаси эскирган деб ҳисоблашмоқда  0 00:58Испания Кубоги. "Реал" меҳмонда 5та гол урди  3 23:37"Шўртан" "Металлург"нинг икки вакилини ўз сафига қўшиб олди  1 22:52Қирол Кубоги. Отабек Шукуров ўз ҳисобига ассист ёздириб қўйди, аммо жамоаси мағлубиятга учради  0 22:40Акбар Ўктамов - ОКМК футболчиси  0 22:24Шерзод Комилов "Сурхон"га ўтди  0 22:01ФарДУни Сергей Лебедев бошқаради  8 21:47"Реал Мадрид" асосий таркибни эълон қилди  10 21:24"Сўғдиёна" Дубайда қайси жамоаларга қарши назорат ўйини ўтказади?  2 19:56Ансу Фати яна ижарада ўйнашга рози  7 19:30"Ливерпуль" Дарвин Нуньесни сотишга тайёр  3 19:03Расман: Жавоҳир Сидиқов "Насаф" билан шартномасини узайтирди  5 18:39"Манчестер Юнайтед" Рэшфордни Хвичага алмаштирмоқчи  9 18:13"Айтишларича, "Реал"га йўл оларкан, лекин ҳимоядаги бундай ўйини билан у "Транмер Роверс"га ўтади"  1

“Насаф”нинг бўлажак рақиби “Ли Ман” ҳақида нималарни билиш муҳим? News

“Насаф”нинг бўлажак рақиби “Ли Ман” ҳақида нималарни билиш муҳим?

20 октябрь куни “Насаф” ОФК кубоги Интерзонал финал баҳсида Гонгконг вакили “Ли Ман”га қарши тўп тепади.

Хўш, “аждарлар”нинг бўлажак рақиби борасида нималарни билиш муҳим ҳисобланади.

Клуб қачон ташкил топган?

Гонконгнинг ўртамиёна жамоаларидан бири бўлган “Ли Ман” 2017 йилда ташкил топган. Даставвал клуб “Ли Ман Рейнжерс” номи остида фаолиятини бошлаган. Клуб катта бизнесменлар туфайли ташкил топгани боис Гонгконг олий лигасида тўп тепиш учун 1 миллион Гонгконг пулини федерацияга тўлаган ҳолда, ўз иштирокини таъминлаган. Бироқ дастлабки мавсумда жамоа аранг чемпионатда ўз жойини сақлаб қолган, яъни 8-ўринни эгаллаган. Кейин клуб инвесторлари бош мураббий лавозимига яхши мутахасис олиб келган, легионерлар таклиф қилинган. Шунга қарамай, жамоа натижаларида ўзгариш кузатилмаган.

Ўтган мавсумда эса жамоа чемпионатда 4-ўринни қўлга киритди. Лицензиялаш талабани тўлиқ бажарган ҳолда халқаро майдонда тўп тепиш имкониятини қўлга киритган. 

Бугунги кунда жамоа ўз ўйинларини 3500 кишига мўжалланган “Тсеунг Кван Спорт комплексида ўтказади. 

Биринчи соврин

“Ли Ман” 2018 йилда ўз тарихидаги биринчи совринга эга чиққан. Гонгконг Саплинг кубогида зафар қучган. Бир йил ўтиб эса мамлакат Суперкубоги соҳибига айланган. Мамлакат чемпионатида “Истерн”, “Китче” каби жамоалар етакчи ҳисобланади. “Ли Ман” эса молиявий томонлама бақувват ҳисобланади. 

ОФК кубоги-2021даги иштироки

“Ли Ман” биринчи бор халқаро майдонда, яъни, ОФК кубогида иштирок этмоқда. Клуб гуруҳ босқич баҳсларини ўз мамлакатида ўтказди. “J” гуруҳида “Истерн” (Гонконг”), “Атлетик 220” (Мўғулистон) ва “Тайнан Сити” (Хитой Тайпейи) жамоаларига қарши  баҳс юритди. “Ли Ман” гуруҳдаги уччала ўйинда ҳам ғалаба қозониб, гуруҳни пешқадам сифатида тамомлади. 

Таркиби ҳақида

Клуб 4 нафар легионерни ОФК кубоги учун рўйхатдан ўтказган. Жумладан, Жанубий Корея, Аргентина, Бразилия ва Испаниядан келган футболчилар жамоа шарафини ҳимоя қилмоқда. Шунингдек, клубда терма жамоага номзод бир нечта футболчилар борлигини айтиш лозим. Шунингдек, маҳаллийлаштирилган футболчилар ҳам кўп. Хусусан, жамоа сардори Фернанжо Ресио асли испаниялик бўлиб, Гонгконг фуқаролигини олган. Бугунги кунда Ресио мамлакат терма жамоасида ҳам фаолиятини давом эттиради. Бундан ташқари, Диего Эли ҳам бразилиялик бўлиб, кейинчалик ушбу юрт фуқаролигини қабул қилган. Эндиликда Гонгконг терма жамоасига чақирилмоқда. 

Маълумот учун

“Ли Ман” жамоаси

Ташкил топган йили: 2017 йил

Стадиони: Тсеунг Кван Спорт комплекси (3500)

Президенти: Норман Ли

Бош мураббий: Чан Хиу Мин

Сардори: Фернандо Ресио.

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика