Latest news

18:13"Андижон" - "Ал Аҳли". Асосий таркиблар эълон қилинди  7 17:44"Футбол олами". Пешқадамларга аталган 23-тур ҳақида   0 17:17Ўзбекистон терма жамоасининг октябрдаги иккинчи рақиби номи маълум бўлди  8 16:57"Қайрат" - "Реал" учрашуви сайтимиз фотографи нигоҳида (ФОТОГАЛЕРЕЯ)  1 14:19Антони МЮдаги ёзги давр ҳақида: "Менга ҳурматсизлик қилишди"  6 13:24Обамеянг – бир ўйиннинг учта голида иштирок этган ЧЛнинг энг кекса футболчиси  1 12:57Гюндоган "Галатасарой"нинг уйдаги ғалабаси ҳақида: "Ливерпуль" футболчиларидан бири менга келиб сўради: "Бу ерда доим шундай атмосфера бўладими?"  3 12:38Жейми Каррагер: "Виртцни "Ливерпуль" асосий таркибидан чиқариш керак"  3 11:51Нойер – журналистга "Пафос"нинг голи ҳақида: "Сиз дарвозабон бўлганмисиз?"  2 10:48The Telegraph АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши мураббийлар рейтингини тузиб чиқди  12 10:18Гризманн "Атлетико" тарихидаги ушбу натижага эришган илк футболчига айланди  5 09:52"Қайрат" бош мураббийи "Реал"дан учралган мағлубият ҳақида фикр билдирди  7 09:25ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Аргентина ўйинларда иштирок этишдан бош тортди, биз эса Уругвай билан келишувга эришдик"  15 09:07Sofascore. "Галатасарой"га мағлуб бўлган "Ризеспор"нинг ҳимоясидаги энг катта баҳони Алиқулов олди  9 08:58Мбаппе: "Буни унутишга ҳеч қачон ҳаққимиз йўқ"  13

«Насаф»ни Осиёда чемпион қилган мураббий Қозоғистонга таклиф қилинди News

«Насаф»ни Осиёда чемпион қилган мураббий Қозоғистонга таклиф қилинди

Қозоғистоннинг «Ордабаси» футбол клуби украиналик мутахассис – Анатолий Демьяненко билан музокаралар олиб бормоқда.

Tengrinews.kz хабарига кўра, жамоа бош мураббийи номига даъвогарлар орасида болгариялик Или Илиев, сербиялик Любко Петрович ва германиялик Хольгер Фах ҳам бор.

Жамоанинг янги бош мураббийи номи Қозоғистон чемпионати 2-туридан ўрин олган «Ордабаси» ва «Астана» жамоалари ўртасидаги учрашувдан сўнг маълум бўлиши кутилмоқда. «Ордабаси»нинг аввалги бош мураббийи – украиналик Виктор Пасулько эса нима учун мавсум оралиғида суст трансфер сиёсати олиб борилгани ҳақидаги саволларга жавоб беришни хоҳламагани учун истеъфога чиқиш ҳақида ариза ёзган.

Қайд этиш жоиз, Виктор Пасулько ўз вақтида Ўзбекистоннинг «Шўртан» жамоасида, Анатолий Демьяненко эса «Насаф» жамоасида иш олиб борган. Пасулько Ўзбекистондаги фаолияти давомида катта ютуқларга эришмаган бўлса-да, Демьяненко Қарши жамоаси билан эътиборга молик натижаларни қайд этган.

Жумладан, 2011 йилги мавсум якунларига кўра «Насаф» Демьяненко қўл остида Осиё клубларининг иккинчи даражали мусобақаси – ОФК Кубогида ғолиб чиққан, шунингдек, Ўзбекистон Кубоги финалига етиб борган, Олий Лига баҳсларида кумуш медалларни қўлга киритган.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика