Latest news

09:17"Манчестер Сити"нинг яна бир футболчиси ёзда жамоани тарк этади  0 08:50"Ливерпуль" асосан захирада қолиб кетаётган футболчисини 50 миллионга сотишга яқин  0 08:22Here we go. "Арсенал" "Тоттенхем" билан деярли шартнома имзолаган футболчини илиб кетди  4 07:55Суперлига. "Динамо" ва "Навбаҳор" сўнгги сонияларда ғалабани қўлдан чиқарди  0 07:53"Интер Майами" Лига кубогининг ярим финалига йўл олди  0 07:30Суперлига. Бугун 2 та учрашув бор  3 02:11ЕЧЛ саралаши. "Қайрат" сўнгги босқичнинг илк баҳсида "Селтик" билан дуранг ўйнади. Барчаси Олмаотада ҳал бўлади  8 01:13Шоҳмалик Комилов: "Бугун қийин бўлишини билардик. "Шўртан" - футбол ўйнайдиган жамоа"  5 00:34Биринчи лига. Охтаевдан пента-трик, пешқадамлардан ғалабалар ва бошқа натижалар  2 00:19U-21 биринчилиги. "Пахтакор"дан 8:0, "Машъал"дан камбэк, пешқадам "Навбаҳор"дан ғалаба ва бошқа натижалар  1 23:55Вадим Абрамов: "Мен ВАРни тушунмаяпман"  16 23:45Иван Бошкович: "Биз охиригача курашадиган жамоамиз"  10 23:21"Динамо" Танташевнинг Жиззахдаги қарорлари бўйича расмий эътироз киритди  24 23:11Дониёр Нарзуллаев: "Бироз омадимиз келмади. Голларимни фарзандларимга бағишлайман"  0 22:36Элдор Мойлиев: "Қийналиб тўп киритамиз, кейин эса оддий гол ўтказамиз"  4

“Насаф”ни куппа-кундузи ечинтириб кетишди. Муаммо нимада? News

“Насаф”ни куппа-кундузи ечинтириб кетишди. Муаммо нимада?

“Пахтакор” Шерзод Аъзамов ва Элдор Суюнов учун “Насаф”га 1 миллиард сўм ўтказиб бергани ҳақида эшитиб, жуда қувонганман.

Худди пул ўзимнинг ҳисоб рақамимга келиб тушгандек. Гап айнан қайсидир клуб ҳақида эмас, Ўзбекистоннинг исталган клуби ҳисоб рақамига пул тушиши бу зўр нарса. Чунки ўзбек футболи энг оқсаётган жиҳат ҳам аслида шу.

Чунки бу умуман бошқача амалга ошиши мумкин эди. Айтайлик, “Пахтакор” футболчиларни ҳафа қилмасди, уларнинг шароити “Насаф”дагидан яхши бўлади. Демак, бир томон рози. Ўз навбатида Тошкент клубининг ўзи совчи бўлиб келдими, тўлаётган пулини рози бўлиб беради. Демак, иккинчи томон ҳам рози. Мана шундай пайтда учинчи томон фақатгина “Насаф” қолиши керак. Бироқ, Ўзбекистон футболидаги бошқа тарафни ҳам унатмаслик керак. Айтайлик, “Насаф” мураббийи ёки раҳбари “Пахтакор”нинг олдига дангал шарт қўяди: 200 миллион клубга тўлайсан, 800 миллион қўлимизга берасан, тамом. Нима демоқчи бўлганимни тушундингиз-а?


Рўзиқул Бердиев эса клубга қанча келиб тушгани ҳақида дангал гапирди. “Пахтакор” банк орқали пул ўтказди, “Насаф” уни қабул қилиб олди. Бу чиройли иш. Суюнов ва Аъзамовнинг яна ярим йиллик хизмати эвазига 1 миллиард олган “Насаф” ҳам тўпписини тепага отса арзийди.

Энди эса мақоланинг бошқа қисми ҳам бор. “Пахтакор” янги йил кириб келмасдан туриб “Насаф”нинг яна 4 етакчи футболчиси билан 2 йиллик шартномалар тузди. Бу нормал ҳолат. Ўша футболчилар биринчидан пойтахтда бўлади, иккинчисидан супер клуб билан бўлишга интилаётган жамоа билан ҳамкорлик қилади. Учинчидан, шароитларини анча яхшилаб олади. Бироқ масаланинг бошқа томони ҳам бор — “Насаф”.

Ўйлаб кўринг, “Манчестер Юнайтед” Антонио Валенсия, Эшли Янг, Хуан Мата ва Андер Эррерани уч кун ичида “Челси”га шундай бериб юборган бўлармиди? Ҳеч қачон! Бу даҳшатли ҳолат. Ва шундай ҳолат бизда оддий кўринади. Нима демоқчиман, футболчилар яйрайди, кўп нарса ютади. Бироқ клуб икки қўлини бурнига тиқиб қолиб кетаверади. Шуниси чатоқ.

Агар “Пахтакор” шу тўрт футболчига ҳам 1—1,5 миллиард берса-ку, “Насаф”нинг кунига ярарди. Лекин нега берсин, агар ўша футболчилар эркин агент мақомида бўлса? Рўзиқул Бердиев чемпионлик учун ўйнашни билмайди, деб танқид қиладиганлар, масаланинг шу томонига ҳам қараши шарт. Биринчидан, Бердиевда ҳеч қачон кучли захира бўлмади, балки, яхши 11 талик бўлди. Кимдир жароҳат олса ёки бошқа сабаб билан сафдан чиқса, Қарши клубига осон бўлмасди. Иккинчидан, Бердиевда 3—4 йиллик режалар тузишнинг имкони бўлмади. Ҳар сафар мавсум тугаганидан кейин у раҳбариятнинг қўлига қарашга мажбур эди, футболчиларни сақлаб қола олишармикин деб. Вақти келди, сақлаб қолишнинг имкони бўлмади. Яқиндагина “Пахтакор” дарвозасига 4 та гол урган таркибни талаб кетишди.


Тўғри, Англияда “Тоттенҳэм”ни ҳам шундай талашади, дерсиз. Модрич чиқади — кетади. Бэйл чиқади — кетади. Уолкер чиқади — кетади ва ҳоказо. Бироқ танганинг орқа тарафи ҳам бор, Лондон клуби бунинг учун мўмай пулларни ҳам саралаб олади. Почеттино эса ўша пулларни янги иқтидорларни етиштириш учун сарфлайди.

Кўтарма пуллар, 1 йиллик шартномалар масаласи бизни шунга олиб келаверади. Футболчилар ҳар сафар ютди, жамоалар эса қолиб кетаверди. Бунда футболчиларни айбламоқчи эмасман. Чунки уларда ҳам бошқа вариант қолмади. “Бунёдкор” ёки “Пахтакор”га ўхшаб қўрқмай 2—3 йиллик шартнома ва яхши пул таклиф қиладиганлар йўқ эди. Вилоятнинг қайсидир клуби билан 3 йиллик шартномага имзо чекиш — аҳмоқлик. Бир йилдан кейин клубдаги аҳволнинг оёғи осмондан бўлиб кетса, футболчи гадойга айланади, меҳнат қилиб топган пулини сўрайвериб, чарчаб кетади.

Биз биринчи навбатда футболчи ва мураббийлар ҳуқуқини ҳимоя қиладиган уюшмага асос солишимиз шарт. Кейинги қадам эса янада жиддийроқ бўлади. Мисол учун олганда, Одил Аҳмедов ва Сардор Рашидов учун клубларига 1 сўм тушириб, орқадан ўзи 5 сўм санаб оладиган одамларга қарши жиддий курашиш керак. Бунақалар ўзбек футболида кўп деб ишонаман.

Ҳозирча эса “Пахтакор” ва “Насаф” ҳаммасини тўғри қилди. Шунчаки тепада санаб ўтилган ҳолатларни деб, “Насаф” бир четда қараб қолаверди. 30 январь куни у ҳам ОЧЛда майдонга тушиши керак. Энди Бердиев умуман бошқа таркиб шакллантиришга мажбур. Худо кўрсатмасин, ютқазиб қўйса, мураббий ва раҳбариятни айблайдиган минглаб одамлар албатта топилади. Шуниси чатоқ.


Author :
Rating: +111   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика