“Насаф”га қарши баҳсдан сўнг Вадим Абрамов нималар деди?
13 oct 2017 21:27
News
“Насаф”га қарши баҳсдан сўнг Вадим Абрамов нималар деди?
– Бугун кўпроқ ёшларга имконият бердим. Уларнинг келажаги порлоқ деб ўйлайман. Агар улар мана шундай қийинчиликларни сабр билан енгиб ўтишса, мен ишонаманки юқоридаги фикрим ўз исботини топади. “Нефтчи”нинг айни пайтдаги вазифаси Олий лигада жон сақлаб қолишдан иборат. “Насаф” яхши жамоа. Лекин ўтказиб юборилган икки голда яққол ўзимиз хато қилдик. Устига утсак, ўзимиз яратдан хавфли вазиятларни ҳам голга айлантира олмадик. Қарши жамоаси ҳақида илиқ фикрлар билдириш мумкин. Ҳозир таркибимизда бир қатор иқтидорли ва ёш футболчилар мунтазам ўйин амалиётига эга бўлиб, катта тажриба тўплашмоқда. Бу эса “Нефтчи” жамоасининг келажаги учун ўзининг мевасини беради. Ҳозир бизга омад етишмаяпти. Лекин барибир ҳаммаси яхши бўлишига ишонаман. Ишлашда давом этамиз, – деди Абрамов.
“Нефтчи” матбуот хизмати

Similar news
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўз уйида "Манчестер Сити"га ютқазди
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
"Хоразм" Суперлигада қолди, "Бухоро" Нукусга боради
Николя Пепе: "Роналду Месси ҳақида жуда кўп гапиради. "Наруто"да ким тинмай валдирайди? Саске. Ким жим юради? Наруто"
Comments